Арахна ёки Арахнея (қадимги юнонча: Ἀράχνη қадимги юнонча: Ἀράχνη „ўргимчак“) қадимги юнон мифологиясида[1][2] — Лидиядаги Колофон шаҳридан бўлган бўёқчи Идмоннинг қизи, моҳир тўқувчи. Уни Гипепа шаҳридан бўлган меониялик, Идмон ва Гипепанинг қизи[3] ёки Бобил шаҳрида яшаган аёл[4] деб аташади.

Афсона

Ўзининг маҳоратидан ғурурланган Арахна тўқувчиликда ҳунармандчилик ҳомийси ҳисобланмиш Афинадан ҳам ўзиб кетганини эълон қилади. Арахна маъбудани мусобақага чақиришга қарор қилганида, Афина унга яна бир бор ўйлаб кўриш имкониятини беради. Афина кекса аёл ниқоби остида ҳунарманднинг олдига келиб, уни нотўғи қарордан қайтара бошлайди, аммо Арахна ўз фикрида туриб олади. Мусобақа бўлиб ўтади: Афина Посейдон устидан ғалаба қозонган саҳнани тўқиб битиради. Арахна Зевснинг саргузаштлари акс этган саҳнани тасвирлайди. Афина рақибининг маҳоратига тан беради, лекин акс эттирилган саҳнанинг ўйлаб топилганидан ғазабланади (унда маъбудларга ҳурмацизлик акс этганди) ва Арахнанинг яратган асарни йўқ қилади. Афина уни йиртиб ташлайди ва Арахнанинг пешонасига қора қайиндан ясалган моки билан уради. Бахциз Арахна шармандаликка чидай олмайди; у арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб қўяди. Афина Арахнани сиртмоқдан халос қилади ва унга қарата дейди:

"Яша, эй исёнкор. Лекин, сен абадий осилиб турасан ва мато тўқийсан, бу наслингга ҳам берилган жазодир.

Афина Арахнага сеҳрли гиёҳ шарбатини сепади ва унинг танаси кичрайиб кетади, қалин сочлари тўкилиб тушади ва ўзи ўргимчакка айланади. Ўргимчак Арахна ўша вақтлардан бери тўрига осилиб олганча, уни тўқишни давом эттириб келади.

Бошқа бир версияга кўра, Арахна акаси Фаланг билан ишқий алоқаси учун ўргимчакка, акаси эса бийга айланган[5]. Яна бир версияда Арахнанинг ўғли урчуқни ихтиро қилгани айтилади[6].

Таъсири

  • Веласкес, Спиннерлар. Афинанинг Арахне билан беллашуви, 1657, Прадо
    Арахна ҳақидаги афсона Овидийнинг „Метаморфозалар“ асарида[7] баён этилган.
  • Бўгимоёқлиларнинг бир синфи Арачнида деб аталади, ўргимчак номининг бир нечта роман тилларидаги номланиши Арахнадан келиб чиққан.
  • Данте Алигери „Илоҳий комедия“нинг биринчи қисмида Арахнани дўзахга (Cанто ХВИИ) жойлаштирган.
  • 1895-йилда кашф этилган астероид - „(407) Арахна“ Арахна шарафига номланган.
  • Швейсариялик ёзувчиси Иэремий Готҳелфнинг "Қора ўргимчак „ новелласи қисман Овидийнинг “Метаморфозалар" асарига асосланган[8].

Оммавий маданиятдаги тасвири

  • Нопоклик қиёфасидаги Арахна "Ғайритабиий " телесериалида кўриниш берган.
  • Арахна „Мерос“ телесериалининг биринчи мавсумида антагонист сифатида пайдо бўлади.
  • „Соул Эатер“ анимесининг бир нечта эпизодлари Арахнага бағишланган.
  • Александр Волков „Сариқ туман“ китобида сеҳргарга „Арахна“ деб исм берган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Мифы народов мира, 1991-1992 — 98-бет. 
  2. ↑ Любкер Ф.. Реальный словарь классических древностей. В 3 т., М., 2001 — 143-144-бет. 
  3. ↑ Первий Ватиканский мифограф И 90, 1
  4. ↑ Нонн. Деяния Диониса ХВИИИ 214
  5. ↑ Арахна, Мифологический словарь, М.: Советская энциклопедия, 1990. 
  6. ↑ Плиний Старший „ВИИ 196“, . Естественная история. А қуэст. Л., 1956. 
  7. ↑ Овидий. Метаморфози ВИ 1-145
  8. ↑ Давид Галлагҳер. Тҳе Трансмиссион оф Овид'с Арачне Метаморпҳосис ин Жеремиас Готтҳелф'с Диэ Счwарзе Спинне // Неопҳилологус. — 2008. — № 92. — С. 699-711.