Araz GES
Араз тўғони (озарбайжонча: Араз су анбарı; форсча: سد ارس) — Эрон ва Озарбайжон чегарасидаги Араз дарёсида қурилган тупроқли тўғон. У Эроннинг Ғарбий Озарбайжон устонидаги Полдашт шаҳридан ва Озарбайжоннинг Нахчивон Автоном Республикаси Нахчивон шаҳридан пастроқда жойлашган. Тўғоннинг асосий мақсади электр энергияси ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлашдир.
| Араз тўғони | |
|---|---|
|
Жолфа (Эрон) шаҳридаги Араз тўғони эсдалик лавҳаси | |
| Мамлакат |
Эрон Озарбайжон |
| Манзил | Полдашт, Нахчивон |
| Мақсад | Гидроэнергетика, суғориш |
| Ҳолат | Оператионал |
| Қурилиш бошланди | 1964 |
| Очилиш сана | 1971 |
| Оператор(лар) |
Азеренержи Эрон сув ресурсларини бошқариш компанияси |
| Тўғон ва сув ўтказгичлар | |
| Тўғон тури | Тупроқли тўғон |
| Импоундс | Араз дарёси |
| Баландлиги (пойдевор) | 40 м |
| Баландлиги (тҳалwег) | 34 м |
| Узунлик | 1026 м |
| Тепадаги баландлик | 780 м |
| Кенглиги (чо'ққи) | 8 м |
| Спиллwай волуметриc флоw рате | 66.5 м³/с |
| сув омбори | |
| яратади | Араз сув омбори |
| Умумий сиғими | 1.35 км³ |
| Фаол сиғими | 1.15 км³ |
| Фаол бўлмаган даврдаги сиғими | 0.2 км³ |
| Сирт ҳудуди | 145 км² |
| Максимал узунлик | 52 км |
| Максимал кенглик | 6.1 км |
| Максимал сув чуқурлиги | 18.2 м |
| Оддий баландлик | 777.5 м |
Тарихи
1957-йил 11-августда Теҳронда СССР ва Эрон ўртасида Араз дарёсида тўғон қуриш бўйича протокол имзоланди.[1] Ўша пайтда Озарбайжон Совет Иттифоқи таркибида эди. Тўғон қурилиши 1963-йилда бошланиб, 1970-йилда якунланди.[2] Тўғон 1971-йил 28-июнда Эрон Бош вазири ўринбосари Сафи Асфия ва СССР Вазирлар Совети Раисининг ўринбосари Михаил Ефремов томонидан расман очиб берилди.
Техник тавсифи
Тўғон
Араз тўғонининг баландлиги пойдеворидан ҳисоблаганда 40 метр, дарё ўзанидан эса 34 метрни ташкил қилади.[2] У қум билан тўлдирилган ва лойли ўзакка эга тупроқли тўғон турига киради. Узунлиги 1026 метр, тепасидаги кенглиги эса 8 метрдир.[2]
Сув омбори
Араз сув омбори (озарбайжонча: Араз су анбарı), шунингдек, Араз сув тармоғи (озарбайжонча: Араз Су Қовсаğı) номи билан ҳам танилган бўлиб, у Озарбайжон ва Эрон томонидан биргаликда фойдаланиладиган йирик сув омбори ҳисобланади.
Денгиз сатҳидан 777,5 метр баландликда сув омборининг ҳажми 1,35 км³, юзаси эса 145 км² ни ташкил этади.[2] Сув омборининг 1,15 км³ қисми фойдали ҳажм, 0,2 км³ қисми эса ўлик (фойдаланилмайдиган) ҳажмдир. Максимал сиғими 1,75 км³ га етиши мумкин.[2] Сув омборининг узунлиги 52 км, кенглиги эса 6,1 км ни ташкил этади. Ўртача чуқурлиги 18,2 метрдир.[3]
Очилганидан буён сув омбори Озарбайжон ва Эрондаги 400 000 гектар ҳайдаладиган ерни суғориш суви билан таъминлаб келмоқда, шундан 60 000 гектари Дашти Муғон ҳудудига тўғри келади.
Электр стансияси
Тўғоннинг электр стансияси ҳар бири 11 МВт қувватга эга тўртта турбинадан иборат. Генератордан иккитаси Эрон томонида, қолган иккитаси эса Озарбайжон томонида жойлашган. Умумий ўрнатилган қувват 44 МВтни ташкил қилади.
Шунингдек қаранг
Манбалар
- ↑ „Араз ва Атрек дарёларидан суғориш ва энергия учун фойдаланиш бўйича СССР ва Эрон ўртасидаги битим“. Эрон, СССР. 2011-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 19-феврал.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Филипуззи, Серена; Фарамарзи, Мониреҳ. Тҳе Сcиэнcе анд Политиcс оф Ларге Дам Прожеcт Арас ривер басин: дам фаcилитй анд wатер манагемент полиcй. Ан аналйсис он перформанcе. Эаwаг, Марч 2007. Қаралди: 2011-йил 29-январ. [сайт ишламайди]
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедСу