Arbitraj
Арбитраж (франсузча: арбитраге) – 1) ҳакамлар суди, бунда томонлар ўзлари сайлаб қўядиган ёки ўзаро келишувга биноан, қонунда белгиланган тартибда тайинланадиган арбитрларга (ҳакамларга) мурожаат қилади; 2) низо воситачи судя (арбитр) томонидан ҳал этиладиган ҳакамлар суди; хўжалик муносабати иштирокчилари ўртасидаги мулкий ва мулк билан боғлиқ номулкий низоларни ҳал қилиб берадиган орган; 3) давлатлар орасидаги низоларни тинч йўл билан ҳал этувчи халқаро орган (масалан, ҳакамлар судининг доимий палатаси; 4) валюта арбитражи – бир валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиб, уни айни вақтда валюта курслари ўртасидаги фарқдан фойда олиш мақсадида бошқа валюта бозорида сотиш.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |