Arbob
Арбоб (арабча– хўжайин, эга сўзининг кўплиги) – 1) ижтимоий-сиёсий ва бошқа фаолияти билан халққа танилган, эл орасида обрў қозонган машҳур шахслар – жамоат ва давлат арбоблари (масалан, Алишер Навоий); 2) фан ва санъатда ўз ижодий меҳнатлари билан танилган шахслар – фан ва санъат арбоблари (масалан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоблари – Т. Н. Қори-Ниёзий, О. Содиқов, С. Юнусов, И. Мўминов; Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари – Наби Ғаниев ва ҳоказо). Ўзбек амалий санъатида ажойиб асарлари билан машҳур бўлган талантли усталар ҳам арбоблар деб аталган. Масалан, хоразмлик таниқли меъмор, ўймакор, наққош уста Рўзимат Машарипов халқ орасида арбоб номи билан машҳур бўлган; 3) бошлиқ, раҳбар, қишлоқ оқсоқоли; 4) ХВИИИ аср ўртаси – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигида қишлоқ миробларининг бошлиғи.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |