Archer Martin
Арчер Мартин (1910-йил 1-март, Лондон – 2002-йил 28-июл) – инглиз биокимёгари ва физик-кимёгари. Лондон қироллик жамияти аъзоси (1950). Кембриж университетини тугатган (1932). Эйнховен (Нидерландия) Олий техника мактабида эстраординар профессор (1965-йилдан). Е витамини ва никотин кислота ажратиб олиш усулларини ишлаб чиққан (1934). Қоғозда (1941, Ричард Сйнге билан ҳамкорликда) ва газсуюқлик колонкаларида (1952, Л. Жеймс билан ҳамкорликда) амалга ошириладиган хроматография усулини кашф этган. Нобел мукофоти лауреати (1952, Ричард Сйнге билан ҳамкорликда)[1][2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |