Archman
Qiyofa
Арчман – Туркманистон|нинг Копетдоғ этакларидаги шифобахш сувли курорт. Арчман темир йўл стансиясидан 9 километр нарида жойлашган. Иқлими кескин континентал, ёзи жуда иссиқ (июлнинг ўртача температураси 30°). Кам водород сулфидли минерал булоқ сувлари ваннага тушиш ва ичиш учун ишлатилади. Қон айланиш, овқат ҳазм қилиш, ҳаракат ва таянч органлари касалликларида, тери, гинекологик касалликларда тавсия этилади. Санаторий, ванна қабул қилиш биноси бор. Йил бўйи ишлайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |