Арктика — Ернинг энг шимолий нуқтасида жойлашган қутбий минтақа. Арктикага Шимолий Муз океани ҳамда Канада, Россия, Дания (Гренландия), Норвегия, АҚШ (Аласка), Швеция, Финландия ва Исландия давлатларининг бир қисми киради. Одатда Арктиканинг жанубий чегараси Шимолий Қутб доирасига деярли тўғри келади. Умумий майдони тахминан. 21,3 млн. км², шундан 14,2 млн. км² сув юзасига тўғри келади. Арктиканинг қуруқлик қисми Россия, Канада, АҚСҲнинг Аляска штати, Дания (Гренландия) ва Норвегия (Шпицберген) ҳудудларининг бир қисмини ўз ичига олади. Табиий хусусиятларига кўра, Арктика оролларининг кўпроқ (Шимол) қисми Арктика муз зонасига, материк қисми ва жанубий ороллар тундра зонасига киритилади. Россия Арктикасининг Шимол қисмини ўзлаштиришда шу ердан ўтадиган Шимолий денгиз йўли катта рол ўйнаган.

Арктиканинг жойлашуви
Арктика минтақасининг сунъий бўялган топографик харитаси
Ушбу минтақанинг МОДИС тасвири

Геологик тузилиши

Арктика ҳудудида асосан қадимги кристалл қалқонлар ва платформалар, қуйи палеозой, юқори палеозой ва мезозой бурмали структуралари учрайди. Учламчи даврнинг ўрталаригача Арктиканинг кўп қисми қуруқлик ва иқлими илиқ ҳамда сернам бўлган. Сўнгра ер чўкиб, Шимолий Муз океанининг асосий ботиқлари пайдо бўлган. Айни вақтда сув ости тизмалари ва остоналар ҳамда Арктика қуруклик қисмининг айрим жойлари, айниқса, Осиёнинг Шимол шарқи, Таймир, Урал, Гренландия ва Элсмир о. кўтарилган. Бундай ҳаракатлар тўртламчи даврда ҳам давом этган ва баъзи бир раёнларда (Шпицберген, Осиёнинг Шимол-шарқи ва бошқалар жойларда) вулканлар отилиб турган. Тўртламчи даврда иқлим совиб кетган. Натижада музликлар пайдо бўлган. Бу музликлар Арктикадан узоқ масофагача бостириб борган. Арктиканинг кўпгина қисмларида, айниқса Гренландия денгизида ва Лаптевлар денгизида 6-8 баллгача ер қимирлаш ва денгиз зилзиласи бўлиб туради.

Фойдали қазилмалари

Арктикада тошкўмир ва қўнғир кўмир конлари, тоштуз, рангли ва нодир металл рудалари, оптика хом ашёси ва бошқалар фойдали қазилмалар бор.

Релефи

Евросиё материк қисмининг ер юзаси асосан Россия текислигининг, Ғарбий Сибир пасттекислигининг Шимол чекка қисмлари ва бошқалардан иборат. Шу билан бирга, бу ерга баъзи тоғлар ҳам кириб келган, булардан Осиёнинг Шимол-шарқидаги тоғлар, Таймир ярим оролидаги Бирранга ва Урал тоғларининг Шимол қисми Арктиканинг йирик тоғларидир. Шимолий Американинг материк қисмида пастроқ (асосан 200 – 400 м) ясситоғликлар катта майдонни эгаллайди. Арктикадаги барча ороллар келиб чиқиши бўйича материк ороллардир ва Гренландиядан бошқалари материк саёзлигида ўрнашган. Оролларнинг ер юзаси кўпинча тоғлардан иборат. Энг баланд тоғлар Гренландиянинг шарқида (Гунбёрн тоғи 3700 м — Арктиканинг энг баланд чўққиси), Баффин Ерида ва Элсмир о.да. Материк саёзлигининг кенглиги Евросиё қирғоғи яқинида 1200–1300 км. Материк саёзлигидан океаннинг марказий қисмига томон қатор тизмалар ва баландликлар жойлашган. Улардан энг йириги Канада Сибир сойлигини ҳамда Гренландия Европа сойлигини ажратиб турадиган Ломоносов тизмасидир.

Иқлими

Арктика иқлимининг асосий хусусияти йил давомида температуранинг паст бўлишидир. Ёзда ҳам қуёш пастда бўлганидан ерни кам иситади. Қишда эса ҳаво ҳаддан ташқари совийди (қутб кечаси узоқдавом этади). Йилда 1 см2 га 50-80 ккал иссиқлик тушади. Январнинг ўртача температураси Атлантика бўйи секторининг жанубда — 3° бўлса, марказий қисмида — 40° га етади, июлники 10° дан (жанубий чегарада) 0° гача (марказий қисмида). Шимолий қутб яқинида энг паст температура — 55°, — 60° ва энг юқори температура 6°. Арктикада қиш.

Арктиканинг марказий қисмида шамол у қадар кучли бўлмайди, жанубий чеккасида тез-тез кучли (15 м/сек ва ундан ортиқ) шамоллар бўлиб туради. температура паст ва буғланиш кам бўлганидан ҳавода мутлақ намлик кўп эмас. Марказий қисмида йилига 75–100 мм, жанубий чеккасида 300-400мм ёғин ёғади. Арктикада қишда қор бўронлари бўлиб, туман тушади. Ҳаммаёқни булут қоплаб ётади. Ёзда ёғин тез-тез ёғиб туради. температура паст бўлганлигидан музлоқерлар кўп. Баъзи бир раёнларда (Аляска,Шарқий Сибир) қазилма музлар бор.

Ички сувлари

Арктиканинг материк қисмида дарё кўп. Бу дарёлар йилига 8-10 ой музлайди. Тундра зонасида, айниқса, Шимолий Америка ва Европада кичик кўл кўп, океан сувининг температураси паст. Океаннинг катта қисмида устки қатламда (100 – 250 м чуқурликкача) температура йилдавомида — Г атрофида бўлиб туради. Буғланишнинг камлиги ва қуйиладиган дарёларнинг кўплигидан денгиз суви уқадар шўр эмас (30 ‰). Шимолий Муз океанига Атлантика океанидан йилига 145 минг км3 илиқ сув келиб уни илитади, океан орқали эса ҳаво ҳам илийди. Денгиз музлари. Арктика сув юзасининг кўпроқ қисми йил давомида сузиб юрувчи музлар (қишда 11 млн. км² ва езда 8 млн. км²) билан қопланган. Бир йиллик музларнинг қалинлиги 0,8 — 1,3 м, кўп йиллик музларнинг қалинлиги 3 – 4 м, торрс музларники 10 – 15 м га етади. Айсберглар ва муз ороллари учрайди. Музлар асосан Гренландия денгизига томон сузиб боради, уларни Арктикадан Шарқий Гренландия оқими олиб кетади. Баъзи бир раёнларда доимий айланма оқимлар ҳам бор. Улардан энг йириги Канада-Сибир сойлигидадир.

Музликлари

200пх|ригҳт|тҳумб|Музликлари Арктика ороллари ер юзасининг анча қисми қалин музликлар билан қопланган. Уларнинг умумий майдони 2 млн. км² дан ортади. Шундан 1800 минг км² Гренландияда, 56 минг км² Арктиканинг Россия қисмида.

Ўсимликлари ва ҳайвонот дунёси

Ўсимликларнинг турлари кам. Гренландияда 450 га яқин, Новая Земляда 208, Франс-Иосиф Ерида 36 гулли ўсимлик тури бор. Шимолий қисмида ўсимлик айниқса сийрак. Бу ерларда замбуруғлар кўпроқ ўсади. Жанубий тундра зонасида йўсин, замбуруғ, ўт ва буталардан иборат икки ярусли ёки уч ярусли ўсимлик туркумлари ўсади. Пакана қайин, тол, багулник ўсадиган бутазор тундралари бор. Денгиз сувларида ўсимлик ва зоопланктон жуда кўп. Арктикада баъзи бир йирик сут эмизувчилар: қуруқлиқда оқ айиқ, денгизда морж ва тюленлар яшайди. Канаданинг Шимолда ва Гренландияда қўчқорбука учрайди. Қишда паррандалар деярли бўлмайди, езда ҳамма ёқни қуш босиб кетади („қушлар бозори“): гага, ўрдак, кайра, чистик ва бошқалар Шимолий Муз океанининг Атлантика океанига яқин қисмида баликлар ниҳоятда кўп тўпланади. Балиқ кўп овланади. Дарёларнинг этакларида омул, голец, стерляд, нелма учрайди. Арктикада судралиб юрувчилар ва амфибиялар мутлақо йўқ. Тадқиқ қилиниш тарихи. ЙУ-асрда Гренландияни норманнлар кашф этган. ХИИ асрдан руслар Колгуев, Вайгач, Новая Земля оролларини кашф этдилар. 1596—1597 йилларда голланд сайёҳи В. Баренс Новая Земляда қишлаган. ХВИИ асрда рус саноатчилари ва казаклари (М. И. Ребров, М. В. Стадухин, С. И. Дежнёв ва бошқалар) Челюскин бурнини айланиб ўтиб, Осиё билан Шимолий Америка оралиғидаги бўғозни кашф этганлар. Арктика асосан 18 — ХИХ асрларда харитага туширилди. Ана шу вақтда энг йирик илмий тадқиқотлар рус олимлари — Ф. П. Литке (1821-1824), П. Ф. Анжу (1820-1824) ва Ф. П. Врангел (1820-1824) томонидан олиб борилган. Англия тадқиқотчиси Ж. Франклин (1819-1822, 1825-1827 ва 1845) Канада Арктика архипелаги ва Америка секто-рининг материк қисмида, норвег тадқиқотчиси О. Свердруп (1898-1902) Канада Арктика архипелагида иш олиб борди; швед олими Арктика Э. Норденшелд (1878-1879) — „Вег“ кемасида ва норвег тадқиқотчиси Ф. Нансен (1893-1896) „Фрам“ кемасида сузди. ХХ асрда энг йирик экспедициялардан норвег сайёҳи Р. Амундсеннинг „Ёа“ (1905-1906) ва „Мод“ кемаларида сузиши (1922-2194), Америка сайёҳи Р. Пирининг Шимолий қутбга етиб бориши (1909-йил 6-апрел) ҳамда Россия пароходи „Георгий Седов“нинг сузиши (1937-1939) Арктикани ўрганишда катта аҳамиятга эга бўлди. Россия секторида кўпдан-кўп доимий қутб стансияларида қуруқликда материал тўплашдан ташқари, 1937-йилдан бошлаб Арктика сузиб юрувчи илмий стансиялар ёрдамида мунтазам равишда тадқиқ қилинган. 1948-йилда сув ости тизмаси кашф қилинди ва бу тизмага Ломоносов номи қўйилди. 1958-йилда кўпгина мамлакатлар Халқаро геофизика йили дастури асосида Арктикада тадқиқот ишлари олиб бордилар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар