Ардакон (форсча: اردكان‎‎, шунингдек, Ардакан ва Артаган сифатида романизация қилинган)[2] — Эроннинг Язд вилоятидаги Ардакан округининг маркази. 2016-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, унинг аҳолиси 75,271 киши, 22,475 оиладан иборат эди[3].

Ардакон

اردكان
Шаҳар
Eron
Байроқ
Мамлакат Эрон
Аҳолиси
 (2016)
75,271 [1]
Вақт минтақаси УТC+3:30 ИРСТ

Ардакон Язд вилоятининг иккинчи йирик шаҳри. ХИИ асрда Зардуғ ҳудудида ташкил этилган. Ардакон Язддан 60 километр узоқликда жойлашган бўлиб, қуруқ иқлимга эга.

Ардакон сўзи форсча „муқаддас жой“ ёки „тоза жой“ (форсча: арда+кан / паҳлавий: арта+ган) деган маънони англатади. Шаҳарда Ардакон Катта масжиди (Масжед-э Жоме) Зире-деҳ масжиди, Имомзода Мир Саййид Муҳаммад ва Теке бозори каби кўплаб тарихий ва диний диққатга сазовор жойлар мавжуд.

Бу ҳудуд Эроннинг зардуштийлик марказларидан бири бўлиб, Ардакон яқинидаги Шарифобод қишлоғида зардуштийнинг кўплаб муқаддас қадамжолари мавжуд. Ҳар ёзда дунёнинг турли бурчакларидан минглаб зардуштийлар у ерга зиёрат қилиш учун йиғилишади.

Энг машҳур зиёратгоҳ — Пир-э Сабз Чак Чак. Бундан ташқари Пиршоҳ Эштад Изад, Пиршоҳ Таштар Изад, Пиршоҳ Меҳр Изад ва Пиршоҳ Мурад каби зиёратгоҳлар ҳам мавжуд.

Ардакон Эроннинг собиқ президенти Муҳаммад Хотамийнинг туғилган жойидир.

Ардакондаги бинонинг кўриниши. (Расм: Амирризо Тавассоли)
Ардакондаги бинонинг кўриниши. (Расм: Амирризо Тавассоли)
Ардакандаги бинонинг кўриниши. (Расм: Амирризо Тавассоли)

Манбалар

  1. ↑ „Статистиcал Cентер оф Иран > Ҳоме“.
  2. ↑ Ардакон cан бе фоунд ат ГЕОнет Ном Сервери, ат тҳис линк, бй опенинг тҳе Адванcед Сеарч бох, энтеринг "-3053575" ин тҳе "Униқуэ Феатуре Ид" форм, анд cлиcкинг он "Сеарч Датабасе".
  3. ↑ „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1385 (2006)“ (Эхcел). Эрон статистика маркази. 2011-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган.