Ardasher Sayid Hasan
Ардашер Сайид Ҳасан (1418 – Ҳирот – 1489) – туркий шоир, олим. Ардашернинг отаси темурийлардан Бойсунқур Мирзо хизматида ов қушларини ўргатувчи бўлиб, қушбегилик лавозимигача кўтарилган. Шунинг учун Арадашер ўз исмига „сайид“ лақабини қўшган. Араб тили, бадеъ илми, тарих, мусиқа назарияси, шеър санъатини чуқур билган. Туркий, форс тилларида ижод қилган. Навоий билан Машҳадда танишган (1456), унинг ижодий камолотига катта таъсир кўрсатган. „Бу фақирға ота масоба (дара-жа)сида эрди“, – деб ёзган эди Навоий „Мажолис ун-нафоис“да. Шу китобида Навоий Ардашер ҳақида маълумот беради, унинг бир қитъа ва бир байтини намуна сифатида келтиради. Ардашер ижодидан бошқа асарлари бизгача етиб келмаган.
| Ардашер Сайид Ҳасан | |
|---|---|
| Таваллуди |
1418 Ҳирот, Темурийлар империяси |
| Вафоти |
1489 Ҳирот, Темурийлар империяси |
| Соҳаси | шоир, олим |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |