Ардашир И, Ардашир Папакон (тахминан милодий 180 — 239 ёки 241) – Эрондаги сосонийлар сулоласи асосчиси ва дастлабки шоҳи. Ардаширнинг бобоси Сосон 612-йилда Форс пойтахти — Истахр шаҳридаги бош ибодатхонанинг коҳини бўлган[1][2]. Ардшир Парфия подшоси Артабон В (209 — 224)нинг вассали Дарабгирд (Форсдаги қал’а) ҳокими саройида хизмат қилган. Тахминан 200-йилда ушбу қал’а ҳокими бўлган; тез орада бутун Форс, Кирмон ва Гей (ҳозирги Исфаҳон)ни ўзига тобе этган ҳамда зодагонлар ва руҳонийлар мададига таяниб Артабон В га қарши чиққан. 224-йил 28-апрелда Ормиздагон текислигида парфияликларга қақшатқич зарба берган, Парфия подшолиги шундан сўнг тугатилган. 226/227-йил шаҳаншоҳ унвони билан тож кийган[3]. Ардаширнинг Месопотамия ва Арманистонга эгалик қилиш учун Рим билан Шаркда олиб борган урушлари натижасида Сосонийлар давлати ҳудуди анча кенгайган[4].

Алишер Навоий Ардашер аслида каёний малика Ҳумойнинг Сосон исмли ўғли авлодидан экани, она томондан ўз даврида машҳур бўлган бобоси Бобакка бориб тақалишини ёзган. “Тарихи анбиё ва ҳукамо”да Ардашер ашконийларнинг сўнгги подшоҳи Ардувон (Артабон В) ва унинг ўғиллари устидан ғалаба қозониб, Ардувоннинг қизини ўз никоҳига олгани, лекин бу қиз қасос олиш мақсадида унга заҳар бермоқчи бўлгани, Ардашер эса буни сезиб қолиб, қизни ўлимга маҳкум этгани, бироқ вазири қизнинг ундан ҳомиладор эканлигини билиб қолгач, уни яширинча асраб юргани, туғилган бола кейинчалик Ардашернинг валиаҳди бўлгани, ўттиз йил ҳукмронлик қилгани, ўн тўрт йил ҳукми бутун оламга ўтадиган ҳукмдорга айлангани ҳақида сўз юритилади. “Садди Искандарий”да Ардашерни баъзи манбаларда валий, деб билишгани айтилади[5].

Манбалар

  1. ↑ Шарифи. Cултуре оф Персиан Литературе. 
  2. ↑ Парикҳаниан. Ин тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран. 
  3. ↑ Фре. Политиcал Персиан Ҳисторй Дуринг тҳе Сасаниан Эра. 
  4. ↑ Локонин. Сасаниан Персиан Cивилизатион. 
  5. ↑ "Садди Искандарий". 

Ҳаволалар