Ardin
Ардин (араб. ạрдйн, МПА/а р д и ː н /) — Ғарбий Африкада кенг тарқалган чолғу асбоби — арфа. Мавританиялик гриот ижрочиларининг севимли чолғуси[1] [2]. Туарег аёллари орасида ҳам анча машҳур[3].
У 11-14 торга эга бўлиб, улар чалинганида томошабинларга қаратилади (корадан фарқли ўлароқ)[1]. Ардин арфанинг рамаси вазифасини бажарувчи узун ёғоч ва кадидан (калабас) ясалади[1]. Калабашнинг одатдаги диаметри 40 см, рама узунлиги 1 м[4] бўлади. Калабас устига қўй териси тортилади[4]. Торлар рамага ўрнатилган қозиқларга боғланади, корпусида эса ёғочдан эгиб ясалган остонача тутади[4].
Тарихий жиҳатдан, ушбу чолғу асбоби Миср арфасининг такомиллашган намунаси бўлиб, номаълум бир вақтда унга қозиқлар ўрнатилган[3]. Кора ва ардин чолғулари ўртасида боғлиқлик мавжуд; иккала чолғу асбобида ҳам асосан аёллар ўйнайди ва кўпинча жўрликда чалинади[1]. Бундан ташқари, ардин кора чолғусининг айрим тузилмавий хусусиятларини ўзлаштирган[3]. Ардинда мусиқа чалаётганда, икки қўлда ҳам бир қўлда ҳам чалиш мумкин. Бир қўл билан чалганда иккинчи қўл билан гўё ноғора чалгандек корпусига уриб турилади[4]. Ардин, шунингдек, аёллар қўшиғига жўр бўлади[4]. Одатда пентатоник усулда созланади[2].
Машҳур Ардин ижрочилари:Дими Минт Абба, Нура Минт Сеймали ва Малума Минт Ал Маидалардир.
Манбалар
Адабиётлар
- К.А. Гоурлай. Ардин. Охфорд Университй Пресс, 2014. (субсcриптион реқуиред)
- Тҳомас А. Ҳале. Гриоттес: Фемале Воиcес фром Wест Африcа. — 1994. — Т. 25.
- Африка: энциклопедический справочник. Москва: Советская энциклопедия, 1987.
- Рогер Бленч, Маллам Дендо. „Реcонструcтинг Африcан мусиc ҳисторй: метҳодс анд ресулц“. Қаралди: 2020-йил 6-август.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
- Зачарй Липез. „Ноура Минт Сеймали Ис тҳе Псйч Блуэс Артист фром Мауританиа Ёу Неэд то Кноw Абоут“ (эн). Виcе (2014-йил 27-июл). Қаралди: 2020-йил 6-август.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |