Ардлонкат — Фарғона водийсида жойлашган қадимги шаҳар номи (Х аср). Ибн Ҳавқомнинг ёзишича, Ардлонкат — Жидгил (Чатқол) вилоятининг маркази. Бу шаҳар жуда обод, мевазор, кўркам бўлган. Унинг атрофида Кулишчак, Ҳамбарак, Ситамгунжаноҳ каби обод шаҳарчалар ҳам бор бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил