Жигарнинг ареа нуда соҳаси қорин парда билан ўралмаган соҳа бўлиб, Жигарнинг диафрагмал юзасидаги катта учбурчак майдон. Бу соҳа жигарнинг перитонеал қопланмаган яъни қорин парда билан ўралмаган эркин ягона қисми, лекин Глиссон капсуласи билан қопланган. Тўғридан-тўғри диафрагмага бойлам билан бирикган. Жигарни ареа нуда соҳаси портакавал анастомозга тегишли бўлиб, ўнгдаги экстраперитонеал субфреник бўшлиқни қоплайди ва қорин бўшлиғидан кўкрак бўшлиғига инфекциянинг тарқалиш жойи бўлиши мумкин.

Тузилиши

Жигарнинг ареа нуда соҳаси жигарнинг ўнг бўлагиининг постеросупериор яъни орқа пастки юзасида жойлашган[1]. Бу торакал диафрагма яқинида ётади. У коронар бойлам яъни лигаментум cаранариум икки қаватли ва ўнг учбурчак бойлам яъни лигаментум триангулари ўртасида жойлашган[1].

Жигарнинг ареа нуда соҳаси бириктирувчи тўқима билан торакал диафрагма билан бириктирилади[2]. У диафрагманинг пастки юзасига тегади[3]. Шунингдек, у капсула билан қопланмаган[4].

Клиник аҳамияти

Портакавал анастомоз туфайли жигарнинг ареа нуда соҳаси клиник аҳамиятга эга. Қорин бўшлиғидан кўкрак бўшлиғига инфекция тарқалиши мумкин бўлган соҳа. У ўнгдаги экстраперитонеал субфреник бўшлиқни ўраб олади.

Тарихи

Аввалдан Жигарнинг ареа нуда соҳаси қорин парда билан ўролмаган соҳа экстраперитонеал деб номланган. 

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Маҳадеван, Вишй (2020-08-01). "Анатомй оф тҳе ливер" (эн). Сургерй (Охфорд) 38 (8): 427–431. дои:10.1016/ж.мпсур.2014.10.004. ИССН 0263-9319. ҳттпс://www.сcиэнcедиреcт.cом/сcиэнcе/артиcле/пии/С0263931914002191. 
  2. ↑ Абдел-Мисиҳ, Шериф Р. З.; Блоомстон, Марк (Аугуст 2010). "Ливер Анатомй". Сургиcал Cлиниcс оф Нортҳ Америcа 90 (4): 643–653. дои:10.1016/ж.суc.2010.04.017. ПМИД 20637938. ПМC 4038911. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=4038911. 
  3. ↑ Митчелл, Баррй „7 - Тҳе дигестиве сйстем“, . Эмбрёлогй, 2нд (эн), Чурчилл Ливингстоне, 2009 — 41–48-бет. ДОИ:10.1016/Б978-0-7020-3225-7.50010-5. ИСБН 978-0-7020-3225-7. 
  4. ↑ Болендер, Давид Л. „3 - Басиc Эмбрёлогй“, . Фетал анд Неонатал Пҳйсиологй, 5тҳ (эн), Элсевиэр, 2017 — 23–39-бет. ДОИ:10.1016/Б978-0-323-35214-7.00003-2. ИСБН 978-0-323-35214-7.