Areal
Ареал (лотинча ареа — майдон, макон) — ўсимлик ёки ҳайвонларнинг бирор тури, туркуми ёки оиласи тарқалган ҳудуд. Яхлит (ялпи) Ареал ва ажралган (бўлинган) Ареал фарқланади. Агар бир Ареалдаги ўсимликларнинг турлари бир текис, ўз ҳаётига қулайроқ жойларда кўп учраса — яхлит Ареал; яхлит Ареал икки ёки ундан ортиқ областларга бўлинса — ажралган Ареал пайдо бўлади. Бунда оралиқ майдондаги турларга мансуб индивидларнинг бир қисми қирилиб кетади. Турлар бир қанча қитъа, уммонларни эгалласа (мас, ғалладошлар оиласи, чумчуқсимонлар, делфинсимонлар тур-кумлари ва бошқалар) кенг миқёсдаги, кенгаювчи Ареал ҳосил бўлади. Кенг тарқалган ҳайвон ва ўсимлик турлари космополит турлар ёки панендемиклар деб аталади. Ареал унча катта бўлмаслиги ҳам мумкин. Айрим ўсимлик турлари (эндемиклар) жуда чекланган, тор жойлардагина (масалан, оролда, ғорда ва бошқаларда) ўсади. Ареал чегараси доимий бўлиши ёки одам таъсири билан ўзгариши мумкин. Ареал доирасида тур индивидлари баробар тақсимланмаган бўлади, марказда кўпроқ жойлашиб, чеккароқларида тобора сийраклаша боради. Одам фаолияти таъсирида ўзгарган Ареал сунъий Ареал (интродуксияланган ва иқлимлаштирилган турлар Ареал) дейилади. Масалан, ХИХ аср охирларида анча серҳосил Мексика ғўзаси Америкадан Ўрта Осиё ва Закавказега ёки киви ўсимлиги Янги Зеландиядан Европага келтирилганидан сўнг, бу ерларда уларнинг 613 сунъий Ареал барпо этилди. Табиатда сочма Ареал, сертармоқ Ареал, туташ Ареал, ёндош Ареал, кенгаювчи Ареал, тораювчи Ареал, узилган Ареал ва бошқа турлари учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |