Arekipa
Арекипа — Перунинг Лимадан кейинги иккинчи катта шаҳри. Миста вулқони этагида, 2300 метр баландликда жойлашган; зилзила бўлиб туради. Аҳолиси 634 минг киши (1990). Перунинг жанубидаги савдо-тижорат, саноат ва маданият маркази; Тинч океандан мамлакат ички раёнларига борадиган темир йўл устида. Тўқимачилик, кўн-тери, совун, озиқ-овқат саноати корхоналари, университет (1928) бор. Арекипа инкларнинг қадимги шаҳри ўрнида испанлар томонидан 1540-йилда барпо этилган. ХВИ-ХВИИИ асрлар меъморий ёдгорликлари сақланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |