Аргентит бўлаги

Аргентит (лотинча аргентум – кумуш сўзидан) (кумуштош) – сулфидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи Аг2С. Куб сингонияли. Қаттиқлиги 2-2,5. С.оғирлиги. 7,3. Ранги қўрғошинсимон кул рангдан қора ранггача. Ертомирларда ва баъзан чўкинди жинсларда учрайди. Аргентит кумуш олинадиган асосий минерал. Россиянинг Олтойдаги полиметалл руда конларида, Шарқий Забайкале, Сахада ҳамда Украинада(Закарпате, Дон-басс) ва бошқа жойларда учрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил