Argentina
Аргентина Республикаси (Испанча: Репúблиcа Аргентина) — Жанубий Америкадаги давлат. Қитъанинг жануби-шарқий қисмини, Оловли Ер оролининг шарқий қисмини ва бир қанча оролларни эгаллайди. Атлантика океани соҳилида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан 22 вилоят (провинсия), федерал (пойтахт) округи ва Оловли Ер ҳудудига бўлинади. Майдони 2767 минг км². Аҳолиси 36,1 млн. 605 киши (1999). Пойтахти Буэнос-Айрес шаҳри.
Аргентина Республикаси Репúблиcа Аргентина
| |
|---|---|
|
Шиор: Эн Униóн й Либертад (Испанча: Ин Унион анд Либертй) | |
|
Мадҳия: Ҳимно Наcионал Аргентино (Аргентине Натионал Антҳем) | |
|
| |
| Пойтахт | Буэнос Айрес |
| Расмий тил(лар) | Испан тили |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Дон Жавиэр Герардо Милеи | |
| Мустақиллик (Испаниядан) | |
• Сана |
9-июл 1816 |
| Майдон | |
• Бутун |
2,766,890 км2 (8-ўрин) |
• Сув (%) |
1.57 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
39,537,943 (31-ўрин) |
| • Зичлик | 14/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$542,800 мил. (21-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$13,729 |
| Пул бирлиги | Аргентине Песо (АРС) |
| Вақт минтақаси | УТC–3 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC–3 |
| Қисқартма | АР |
| Телефон префикси | 54 |
| Интернет домени | .ар |
|
| |
Давлат тузуми
Аргентина — федератив республика. Амалдаги конституцияси 1994-йил 24-августда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент. Президент ва висе-президент 4 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият — Миллим конгресс (парламент). Конгресс икки палата: сенат ва депутатлар палатасидан иборат. Ижрочи ҳокимият президент ва ҳукуматдир.
Табиати
Аргентинанинг шарқи кенг текисликлардан ва ғарби тоғлардан иборат. Мамлакатнинг бутун шимоли-шарқини Ла-Плата пасттекислиги (Гран-Чако, Шарқий Пампа текислиги), жануби-шарқини Патагония ясси тоғлиги эгаллайди. Ғарбдаги тоғ ён бағирлари баландлаша бориб, Анд тогларига уланиб кетади. Жанубий Американинг энг баланд нуқтаси Аконкагуа (6960 м) ҳам Аргентина ҳудудидадир. Фойдали қазилмалари: нефт, газ, темир, полиметаллар, уран, мис, қалай, волфрам ва бошқа рудалар. Аргентина текислик қисмининг иқлими — тропик ва субтропик, жанубида — мўтадил. Энг иссиқ ой (январ)нинг ўртача ҳарорати шимолида 28°, жанубида 10°, июлнинг ўртача ҳарорати шимолида 18° ва жанубида Г. Тоғларда иқлим мўтадил совуқ. Йилига Патагонияда 100 – 300 мм, шимоли-шарқда 1400 – 1600 мм, Анднинг шарқий ён бағирларида 5000 мм гача ёғин ёғади. Асосий дарёлари: Парана, Парагвай, Уруғвай, Рио-Сала-до, Рио-Колорадо, Чубут, Рио-Негро. Аргентина кўлларининг аксарияти музликлардан пайдо бўлган (Наул-Уапи, Буэнос-Айрес, Ведма ва бошқалар). Аргентина ҳудудининг салкам 20% доимий кўм-кўк ва барги тўкилувчи ўрмонлар билан қопланган. Гран-Чакодаги қизил тупроқда сийрак ўрмон, Пампадаги унумдор қоратупроқда пичанзор даштлар, Патагонияда -ярим чўл. Аргентинанинг миллий боғлари — Игуасу, Ланин, На-уэл-Уапи ва бошқалар.
Аҳолиси
Аргентинлар (мамлакат аҳолисининг 90%) асосан европалик муҳожирлардан шаклланган. Шунингдек италянлар, яҳудийлар, украинлар, испанлар, каталонлар, поляклар, немислар, франсузлар ва бошқаларлар ҳам яшайди. Туб жой аҳолиси — индейсларнинг аксарияти европаликларнинг мустамлакачилик ҳаракатлари жараёнида қирилиб кетган. Уларнинг оз қисми (кечуа, тупи-гуаранлар ва бошқалар) Аргентинанинг шимоли-ғарбида ва Парагвай билан бўлган чегара яқинида яшайди. Расмий тили — испан тили. Диндорларнинг аксарияти католиклар. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²га 9 кишидан кўпроқ. Аҳолининг 86% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Буэнос-Айрес, Кордова, Росарио, Ла-Плата.
Тарихи
Қадим замонларда Аргентина ҳудудида кўп сонли индейс қабилалари яшар, уларда жамоа-уруғчилик муносабатлари хукмрон эди. Шимоли-ғарбда диагитлар, чарруа ва керандилар энг ривожланган индейс қабилалари бўлган; улар ўтроқ ҳаёт кечирар, деҳқончилик, балиқчилик, овчилик билан шуғулланар, рангли металлар эритишни, тўқимачиликни билар эди. Шимоли-шарқда ва марказда гуаранлар, тапеслар ва бошқа яшар, жанубда арауканлар ва патагонлар кўчиб юрар эди. ХВИ асрнинг 1-ярмида ҳозирги Аргентина ҳудуди испанлар томонидан босиб олина бошлади. Испанлар бу мамлакатни Рио-де-Ла-Плата (испанча кумуш) дарёси номи билан Ла-Плата деб атадилар. Мустамлакачиларга қарши индейс қабилалари бир неча марта исён кўтарди (1580, 1630, 1657, 1710 — 11 йиллар). 1776-йилда ҳозирги Аргентина ҳудуди бу-тунлай Рио-де-Ла-Плата вице-қироллиги таркибига қўшиб олинди. Аргентинада катта феодал ер эгалиги вужудга келди. Америкадаги испан мустамлакаларининг 1810 — 26 йиллардаги мустақиллик учун уруши вақтида креоллар (дастлабки испан келгиндиларининг авлодлари) М. Белграно ва Х. Сан-Мартин раҳбарлигида 1810 — 16 йилларда испан мустамлакачиларига қарши қуролли кураш олиб бор-дилар. Кураш бошланган 25-май куни аргентин халқининг миллий бай-рами бўлиб қолди. 1816-йилда вилоятлар вакилларининг Тукуман шаҳридаги конгресси Ла-Плата Бирлашган вилоятларини мустақил деб эълон қилди. 1826-йилда Аргентина Федератив Республикаси тузилди. ХИХ аср мобайнида вужудга кела бошлаган буржуазия манфаатларини ифодаловчи унитарийлар билан ер эгалари манфаатларини ҳимоя қилувчи федерациячилар ўртасида кураш давом этди. ХИХ аср 2-чорагидан Аргентинада Буюк Британия иқгисодий ва сиёсий мавқеи мустаҳкамланди, 1833-йилда у Фолкленд (Малвин) оролларини босиб олди. ХИХ аср охирларида мамлакатга Америка ва Германия капитали кириб келди. Ҳукмрон давлатлар Аргентинани сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қарамликка солиб, уни гўшт, дон ва бошқа хом ашё етказиб берувчи мамлакатга айлантирдилар. ХИХ — ХХ асрлар бўсағасида Аргентинада саноат ривожланди. ХИХ асрнинг охиридан Аргентинада турли ҳарбий диктатуралар ҳукмронлик қилди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Аргентина бетарафлик эълон қилган бўлса ҳам, аслида фашистларга кўмаклашди. 1945-йил мартидагина Германия ва Японияга қарши уруш эълон қилди. 1945-йилдан Аргентина- БМТ аъзоси. 1943-йилги ҳарбий тўнтариш натижасида бир гуруҳ офицерлар ҳокимиятни қўлга олдилар. Уларнинг раҳбарларидан бири генерал Х. Д. Перóн (1946 — 1955 ва 1973 — 1974 йилларда Аргентина президента) ҳукмрон ажнабий давлатларнинг мавқеини заифлаштириш ҳисобига мамлакатдаги юқори табақани мустаҳкамлаш сиёсатини юритди. 1976-йилда генерал Видела ҳукмронлиги даврида зўравонлик ва тартибсизликларга қарши қаттиқ чоралар жорий этилди, иқтисодиётни мустаҳкамлашга киришилди. 1981-йилда Роберто Виола пре-зидент этиб сайланди, аммо ҳарбийлар кейинроқ уни ағдариб ташладилар. Шу даврда (1982-йил) Фолкленд (Малвин) ороллари Буюк Британияга қарашлилигини тан олмаган Аргентина уларни эгаллашга уриниб кўрди, лекин бу ҳаракат муваффақияциз чиқди. 1983-йилдаги ялпи сайлов натижасида Раúл Алфонсíн президент этиб сайланди. 1999-йилдан эса Фернандо де ла Рúа Аргентина президента. 1993-йил 9-сентабрда Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатлари ўрнатган.
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
Фуқаро радикал иттифоқи, 1889-йилда тараққийпарвар зиёлилар томонидан тузилган; Бирлик ва тараққиёт ҳаракати, 1957-йилда Фуқаро радикал иттифоқи партиясидан ажралиб чиққан гуруҳ негизида тузилган; Халқ социалистик партияси, 1982-йилда тузилган; Муросасозлик партияси, 1963-йилда Бирлик ва тараққиёт ҳаракати партияси бўлиниши натижасида вужудга келган; Хустисиалистик (адолат) партияси, 1947-йилда Х. Перон томонидан тузилган; Тараққийпарвар демократик партия, 1909-йил тузилган. Аргентинада Коммунистик партия, Социал-демократик партия, Демократик марказ иттифоқи, Христиан-демократик партия ҳам бор. Умуммеҳнат конфедерацияси 1930-йилда тузилган.
Хўжалиги
Аргентина иқтисодий жиҳатдан Лотин Америкасида энг ривожланган мамлакатлардан бири. Фойдали қазилма конлари кўп, малакали ишчи кучига эга. Аргентина, саноатнинг турли тармоқлари ривожланган. Аммо, 80-йиллар охирида бошқарувнинг самарасизлиги оқибатида Аргентина иқтисодиёти барбод бўлиш арафасида эди. 1989-йилда сайланган янги ҳукумат иқтисодиётни ислоҳ қилиш дастурини амалга оширди, натижада Аргентина яна барқарор ривожлана бошлади. 1991-йилда қабул қилинган конвертация тўғрисидаги қонунга биноан кўпчилик давлат корхоналари хусусийлаштирилди, иқтисодиётга чет эл инвестициялари жалб этила бошлади, бюджетга солиқлардан тушум яхшиланди, ишчиларга компенсация тўлаш тизими яратилди.
Саноати
Аргентина асосан, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга ихтисослашган. Етакчи тармоқ — озиқ-овқат (гўшт, ёғ, ун, ви-ночилик, консерва, қанд-шакар) саноати. Гўшт етиштириш ва экспорт қилиш соҳасида Аргентина дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Тўқимачилик, чарм-поябзал тармоқлари ривожланган. Оғир индустрияда машинасозлик (трактор, қишлоқ хўжалиги машиналари, автомобиллар, станоклар, электр техника асбоб-ускуналари ва бошқалар), нефтни қайта ишлаш, қора металлургиянинг салмоғи катта. Семент, селлюлоза-қоғоз корхоналари бор. Нефт, газ, қўрғошин, рух, темир, уран, бериллий ва волфрам рудалари қазиб олинади. Ёқилғи-энергетика балансининг салкам 85% ни нефт ва газ ташкил қилади. АЭСлар қурилган. Асосий саноат марказлари: Буэнос-Айрес, Росарио, Кордова, Ла-Плата.
Қишлоқ хўжалиги
Аргентина чорвачилик маҳсулотларини, дон ва мойли экинлар ҳосилини товар сифатида тайёрлашга ихтисослашган. Йирик ер эгалиги ривожланган: 1 минг га дан ортиқ ерга эга бўлган хўжаликларга ҳамма ерларнинг 75% қарайди. Аргентинага яроқли ерларнинг фақат 20% га экин экилади. Аргентинанинг етакчи тармоғи чорвачилик бўлиб, унда гўшт етиштириладиган қорамолчилик ва гўшт-жун олинадиган қўйчилик устун туради. Аргентинада қорамоллар — 51 млн., қўйлар — 29 млн., чўчқалар — 4,1 млн. бошни ташкил этади. Деҳқончиликнинг етакчи тармоғи — ғаллачилик. Буғдой, маккажўхори, жавдар, сули, арпа, техника экинларидан — кунгабоқар, зиғир, пахта етиштирилади. Муҳим ем-хашак экини — беда. Боғдорчилик, токчилик ривожланган. Қимматбаҳо дарахт нави, жумладан дубил экстракти олинадиган кебрачо тайёрланади. Балиқ овланади.
Транспорти
Аргентина лар узунлиги — салкам 34,1 минг км, автомобил йўллари — 211,4 минг км. Асосий порти — Буэнос-Айрес. Халқаро аэропорти — Эсейса (Буэнос-Айрес яқинида).Четга чиқариладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 80% гўшт, дон, ёғ, хом тери, жун, ҳўл меваларга тўғри келади. Четдан машиналар, транспорт воситалари, металл, ёқилғи, кимёвий товарлар келтирилади. Асосий савдо мижозлари: АҚСҲ, Бразилия, Италия, Германия ва Япония. Пул бирлиги — песо.
Тиббий хизмати
Аргентинада 133,8 минг ўринли касалхоналар (1 минг аҳолига 6 ўрин) бор. 53,7 минг шифокор (450 аҳолига 1 шифокор) тиббий хизмат кўрсатади. Давлат соғлиқни сақлаш тизими тиббий ёрдамни суғурталаш ва хусусий шифокорлар хизмати билан бирга қўшиб олиб борилади. Шифокорларни университетларнинг 9 тиббиёт факултети тайёрлайди.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
Аргентинада 6 ёшдан 14 ёш-гача бўлган болаларнинг мажбурий таълими жорий этилган. Давлат ўқув юртлари билан бирга хусусий мактаблар ҳам бор. Бошлангич мактабларда 3471 минг, ўрта ўқув юртларида (умумий таълим, ҳунар, педагогика ва бошқа мактабларда) 1125 минг ўқувчи ўқийди. Буэнос-Айрес, Кордова, Ла-Плата, Санта-Фе ва бошқа шаҳарларда университетлар бор. Бир қанча тармоқ академиялари, илмий тадқиқот институтлари ва илмий жамиятлар илмий тадқиқотлар олиб боради. Буэнос-Айресда Миллий кутубхона, университет кутубхонаси ва бошқа бор. Табиий фанлар, Антарктика, тарих, рассомлик ва бошқа музейлар мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви
Энг кўп тарқалган газ.лар: „Расон“(„Ақл-идрок“, 1905-йилдан), „Пренса“(„Матбуот“, 1869-йилдан), „Насон“(„Миллат“, 1870-йилдан), „Гасета“ („Газета“, 1912-йилдан). „Теленотисиоса американа“ ҳукумат агентлиги 1945-йил ташкил этилган. 52 хусусий радиостансия алоҳида уюшмага бирлашган. Телекўрсатув 1951-йилдан мавжуд. 1959-йилда 22 хусусий телестансиялар уюшмаси тузилган.
Адабиёти
Аргентинада яшаган индейс қабилаларнинг оғзаки ижоди намуналари бизгача етиб келмаган. Бироқ халқ шеърияти ўзига хослигини сақлаб қолган. ХВИ асрдан ХИХ аср бошларигача адабиёт Испания адабиёти таъсирида ривожланди. ХВИИИ аср охири — ХИХ аср бошларида М. де Лаварден, Д. де Асуэнага ва бошқаларлар ижодида маърифатпарварлик тамойиллари намоён бўлди. 1810 — 1926 йиллар Испанияга қарши уруш ва миллий-озодлик ҳаракати даврида адабиётда ватанпарвар классисизм ҳукмронлик қилди. Б. де Монтеа-гудо, В. Ло-пес-и-Планес (унинг „Ватан-парварлик марши“, 1810, Аргентина мадҳияси бўлиб қолган), Э. де Лука, Х. Крувес Варела асарлари пайдо бўлди. Мамлакат мустақиллиги эълон қилингандан кейин янги оқим вакили — файласуф ва миллий поэзия асосчиси Э. Эчеверриа ше-рлар, драмалар, достонлар езди. Шоир, ҳикоянавис, тарихчи олим ва адабиёцҳунос Х. М. Гутеррес аргентин романтик прозасининг дастлабки намуналарини яратди. Публицист ва жамоат арбоби Д. Ф. Сарменто ўткир мақолалар ёзди. ХИХ аср 2-ярмида „гаучо адабиёти“ урф бўлди, унинг асосини пампа аҳолисининг оғзаки ижоди ташкил қилар эди. 50 — 70-йилларда И. Аскасуби асарлари (сиёсий ва лирик қўшиқлар, „Сантос Вега“ шеърий рома-ни, 1851), Х. Мармол (дастлабки миллий роман „Амалия“, 1855), Х. Эрнандес (унинг „Мартин Ферро“ қаҳрамонлик дос-тони, 1 — 2-қисмлари, 1872 — 1979, миллий адабиётнинг энг салмоқли аса-ридир) асарлари ва бошқа дунёга келди. ХИХ аср ўрталарида халқ урф-одатларини ифодаловчи адабиёт вужудга келди. Бу оқим намояндалари Л. В. Лопес, Э. Вилде, М. Кане ва бошқадир. ХХ аср 20-йилларида Б. Линч, Р. Гуйралдесларнинг ижтимоий романлари чиқди. ХХ аср 2-ярмида Э. Л. Кастро, А. Варел, Р. Ларра, Х. Кортасар романлари пайдо бўлди.
Тасвирий санъати ва меъморлиги
Аргентина туб жой аҳолисининг мустамлакачиликдан аввалги санъати (ХВИ аср) матоларга солинган геометрик нақшлардан, жиғалардан, гулдор ва жимжимадор сопол буюмлардан, тош, ёғоч ва лойдан ясалган ҳайкалчалардан иборат эди. Аргентинада миллий рассомлик ХИХ асрда юзага келиб, ХХ аср бошларида тараққий этди. Рассомлар ижодида миллий мавзу, халқ образи катта ўрин эгаллади. ХИХ аср охирларида таркиб топган миллий ҳайкалтарошлик ХХ аср ўрталарида бадиий юксакликка кўтарилди. Аргентинада маҳаллий халқ — индейсларнинг меъморий анъаналари кам сақланган. ХВИИИ асрдан бошлаб Аргентина меъморлигида барокко услуби ҳукмронлик қилди. Бу услубда қурилган бинолардан бири Кордовадаги Компания ибодатхонасидир. Ибодатхонага испан иезуитлари асос солганлар (1646). Ҳозир ибодатхона Кордова университети мажмуасига киради. ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида Аргентинада мумтоз меъморлик услуби тарқалди. Аввало, аниқ ва яхлит (масалан, Буэнос-Айресдаги ибодатхона пешайвони, 1804), кейинчалик ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида эклектик ва ҳашаматли бинолар (Буэнос-Айресдаги „Колон“ театри, 1908) қурилди. Бу давр турар жой бинолари кўпинча катта айвонли бўлган. ХХ асрдан ҳозирги замон меъморлиги ривожланди. Буэнос-Айресда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида кўп қаватли, яхлит ойна ва темир-бетондан меҳмонхона, банк каби маъмурий бинолар кўплаб қурилган.
Мусиқаси
Ҳозирги замон Аргентина ҳудудида яшаган индейс қабилалари ҳаёти ва турмушида мусиқа катта ўрин олган. Анд халқлари — айниқса кечуа ва бошқаривожланган ва ўзига хос мусиқа маданиятига эга бўлган; уларнинг дилрабо ярави қўшиқлари, уайно рақс оҳанглари, чолғу асбоблари (кена найи ва зарбли асбоблари) ҳозиргача сақланиб қолган. Аргентина миллий мусиқа мактаби ХИХ аср охирларида таркиб топа бошлади. Буэнос-Айресдаги консерватория асосчиси, асосан европача куйлар, оркестр ва камер асарлар муаллифи А. Виляме бу мактабнинг бунёд-корларидан бўлди. „Пампа“ операсининг ижодкори А. Берутти А.нинг йирик композитори бўлган. „Пампа“ асарида аргентин халқ мусиқасига хос оҳанглар янграган. Буэнос-Айресда „Колон“ опера театри, 2 консерватория, симфоник оркестр, Кордова ва Ла-Платада консерваториялар бор.
Театри
Индейс қабилаларининг рақслари ва маросим таомилларида те-атр ҳаракатлари элементлари бўлган. ХВИ асрда ҳаваскорлар труппалари майдонга келди. 1783-йил Буэнос-Айресда „Комедия уйи“ номли биринчи театр биноси қурилди. ХИХ аср бошларида Л. А. Моранте, К. Энрикес, Х. М. Санчес каби маҳаллий драматургларнинг песалари шуҳрат топди. ХИХ асрнинг 80-йилларида 609бош қаҳрамони чорвадор, деҳқон бўлган романтик мелодрама жанри юзага кедди. ХИХ асрда ва ХХ аср бошларида „Виктория“, „Аполо“театрларида ижтимоий исён мавзуидаги песалар қўйилди. 1920-йилларда Аргентина театри инқирозга учради. Аммо бир неча мустақил театрлар вужудга келиб, театр санъатини қайта тиклаш ва яхшилашга киришилди. Уларда миллий драматурглардан О. Драгун, А. Кусани, К. Горостиса, Л. Барлетталарнинг асарлари қўйилди. 1935-йилда Буэнос-Айресда Миллий комедия театри билан Миллий театршунослик институти ташкил топди. 1943-йилда Давлат қўғирчоқ театри тузилди. Мусиқий театр 1825-йилда Буэнос-Айресда биринчи опера спектакли — „Севи-лялик сартарош“ (Ж. Россини асари)ни намойиш қилди. 1877-йилда Ф. Аргреавес биринчи Аргентина операси „Оқ мушук“ни яратди. 1925-йилдан миллий балет труппаси иш бошлади: „Кометалар“, „Панамби“ каби миллий балетлар кўрсатилди. Ҳозирги вақтда Буэнос-Айрес Аргентина театр санъатининг маркази бўлиб, бу ерда „Эл Пуэб-ло“, „Ла Маскара“, „Фрай Мочо“ каби мустақил театрлар, Миллий комедия театри, „Одеон“ каби тижорат театрлари ишламоқда.
Киноси
Аргентинада филм яратиш 1897-йилдан бошланди. 1908-йилда италиялик режиссор М. Гало „Доррегонинг отилиши“деган биринчи филмни яратди, унда театр актёрлари иштирок этишди. Кейинчалик режиссор Х. А. Феррейра („Гаучо қўшиғи“, 1930), Л. Заславский („Қочиш“, 1937) ва бошқа бир неча филм яратдилар. У Петит де Мурат („Гаучо уруши“), С. Пондел Риос („111-километр“), Э. Аморим („Кекса доктор“) каби киноссенарийчилар баракали ижод қилдилар. Кейинги йилларда ишқий саргузашт филмлар, кинокоме-диялар ишланди, айрим адабий асарлар экранлаштирилди. Аргентина йирик кино ишлаб чиқариш фирмалари: „Архентина соно филмс“, „Контракуадро“. Буэнос-Айресда Кино санъати ва кино фани академияси, Миллий кинематография институти ишлаб турибди[1].

Аргентина (Аргентина Республикаси) пойтахти — Буэнос Аирес шаҳри. БМТ аъзоси
Манбалар
| Викиомборда „Аргентина“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |