Аргишти И — Урарту подшоси (милоддан аввалги ВИИ аср 1-ярми). Аргишти И подшолиги даврида Урарту Яқин Шарқдаги қудратли давлатга айланган. Шимолий Сурия, Урмия кўли атрофи, жанубий Кавказортига эгалик қилиш учун Оссурията қарши муваффақиятли урушлар олиб борган. Кавказортида Аргишти И даврида йирик қал’алар — Эребуни (Ереван яқинида) ва Аргиштихинили бунёд этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил