Ariozo
Ариозо (италянча: „ариосо“ – арияга ўхшаш) – 1) эркин шаклда яратилган кичик ария. Кўпинча операларнинг речитативли саҳналари ўртаси (ёки охири)да фойдаланилади[1][2]. Алексей Козловскийнинг „Улуғбек“ операсидаги Улуғбек ва Чол, М. Юсуповнинг „Хоразм қўшиғи“ операсидаги Диддор, Р. Ҳамроевнинг „Зулматдан зиё“ операсидаги Гулнор Ариозолари;
2) вокал ва чолғу мусиқасида кичик шаклли лирик, вазмин сур’атли асар. Сулаймон Юдаковнинг „Муборакбод“ кантатасидаги „Она охи“ ва бошқа;
3) табиатан куйчан ижро услуби.
Манбалар
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |