Аритмия (юн. а — инкор қўшимчаси ва рйтҳмос — ритм) — юрак қисқаришлари мароми (нормал ритми)нинг бузилиши; чуқур нафас олганда юрак қисқаришининг тезлашиши, нафас чиқарганда камайиши (нафасга алоқадор аритмия), кўпроқ болалар ва ўсмирларда кузатилади; юракнинг навбатдан ташқари олдинроқ қисқариб қолиши (экстрасистолик аритмия), маромли фаолиятининг издан чиқиши (ҳилпилловчи аритмия) ва бошқа аритмия юрак мускулларининг касалликлари, неврозлар, спиртли ичимликлар ва никотиндан заҳарланиш сабаб бўлади (қаранг Юрак).

Диагностика

Синусли брадикардия
Юрак қисқаришлар сонининг 1 минутда 60 тадан кам бўлиши. Бунда Нормал П тишдан кейин нормал ҚРС комплекси келади.

Синусли тахикардия
Юрак қисқаришлар сонининг 1 минутда 90 тадан кўп бўлиши. Бунда Нормал П тишдан кейин нормал ҚРС комплекси келади. Иккови ҳам Физиологик ва патологик бўлиши мумкин.

Синусли аритмия
Р-Р оралиқлар турлича. Нормал П тишдан кейин нормал ҚРС комплекси келади. Бу одатда ёш болаларда учраб, „нафас аритмияси“ деб ҳам аталади.

Бўлмачалар титроқ аритмияси
1. ЭКГда бир-бирига ўхшаш, аррасимон шаклдаги, кўп — минутига 200-400 тагача — регуляр Ф тишларнинг бўлиши.
2. Одатда қоринчалардаги ритм тўғри ва Ф-Ф оралиқлар бир хил.
3. Қоринчалар комплекси (ҚРС) ўзгармаган ва ҳар бири олдидан аниқ миқдорда бўлмача тўлқинлари Фнинг бўлиши.

Бўлмачалар ҳилпилловчи аритмияси
1. Барча тармоқларда П тишчанинг йўқлиги.
2. Бутун юрак сикли давомида тартибсиз, турли шакл ва амплитудадаги ф тўлқинларнинг бўлиши.
3. Қоринчалар комплекси (ҚРС)нинг нотўғри ритми(Р-Р интерваллар давомийлигининг ҳар хиллиги).
4. ҚРС комплекслари шакли одата ўзгармаган, деформация ва кенгайишларсиз.

Қоринчалар титроқ аритмияси
1. ЭКГда регуляр, шакли ва амплитудаси бир хил бўлган, кўп — минутига 200-300 тагача — синусоидга ўхшаган тўлқинлар.

Қоринчалар ҳилпилловчи аритмияси
1. ЭКГда норегуляр, бир-биридан шакли ва амплитудаси бўйича фарқ қилувчи, кўп — минутига 200-500 тагача — тўлқинлар.

Юрак автоматизми бузилиши билан кечадиган аритмиялар Ушбу аритмиялар 2 гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ аритмияларни номотоп ритмли аритмиялар дейилади, ушбу аритмияларда қўзғалишлар синус тугунида ҳосил бўлади, буларга: синусли тахикардия, синусли бракдикардия, синусли аритмиялар киради. Иккинчи гуруҳга кирувчи аритмияларни гетеротоп ритмли аритмиялар, яъни синус бўлмача тугунларни бўшаши синдроми дейилади. Ушбу аритмияларда импулслар синус тугунда эмас, балки ўтказувчи тизимнинг у ёки бу қисмида юзага келади, атриовентрикуляр ритм, юрак ритмини таъминловчи қисқаришлар миграцияси, бўлмача қисқаришларининг тўхташи, идиовентрикуляр ритм, интерферловчи диссоциациялар ушбу аритмияларга мисол бўлади. Атриовентрикуляр ритм.

Юрак ритмини бошқарувчиси ушбу аритмияда, синус тугуни бўлмай, балки атриовентрикуляр тугун бўлиб қолади, лекин ушбу аритмия ривожланишида импулс тугуннинг қайси қисмидан ҳосил бўлаётганлиги ҳам катта аҳамиятга эга. Импулслар юқори бўлмача соҳасида, ўрта бўлмача ва қоринча чегарасида, қуйи қоринча сохаларида ҳосил бўлади. Ушбу аритмия, юрак фаолиятига сезиларли салбий таъсир кўрсатмайди, беморлар айтарли шикоят қилмайди. Обектив кўрилганда бўйин венасининг пулсацияси кузатилади. Пулс 80-40 та бўлади. ЭКГда эса Р тиш манфий бўлиб, ҚРС комплекси олдида ёки қўшилиб кетади. Диагноз фақат ЭКГ асосланиб қўйилади.

Интерферловчи диссоциация

Ушбу аритмияда импулслар 2 та ўчоғ юзага чиқади, яъни синус ва атриовентрикуляр тугунларда ҳосил бўлади, қизиғи шундаки, синус тугунидан кўра, атриовентрикуляр тугунда импулслар кўп ҳосил бўлади. Бу аритмияни синус тугуни жароҳати, айрим инфексион касалликлар, ўткир ревматизм, миокардитлар келтириб чиқаради. Ташхиси асосий касалликка қараб қўйилади. ЭКГда қоринча ва бўлмача бир-бирига боғлиқ бўлмаган холда қўзғалиши кузатилади.