Ариетта (италянча: „ариэтта“ — кичик ария) – 1) кичик ария, одатда 2 қисмли шаклда содда баёни ва куйининг қўшиқсимон ҳарактери билан ажралиб туради[1][2]. Масалан, М. Юсуповнинг „Хоразм қўшиғи“ операсидаги Баҳор Ахи;

2) ХВИИИ аср биринчи ярми франсуз операсидада cапо арияси, италянча матнга айтилган. Италян операсида саҳна воқеалари ривожига боғланмаганлиги билан ариядан фарқланади, дивертисментда фақат „киритилган“ номер сифатида ишлатилади;

3) франсуз ҳажвий операсида – халқ руҳидаги яккахон ашула (ария)си. Баъзан, ариетта номи чолғу асарларга нисбатан ҳам ишлатилади. Масалан, Борис Гиенконинг фортепиано учун „Болалар албоми“даги ариетта.

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. музика луг'ати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкенц: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 

Ҳаволалар