Arjasp
Аржасп (Авестода Аржадаспа) – 1) Афросиёбнинг набираси, зардуштийликнинг ашаддий душмани. Руинадиз (Дизируин) (Мис қаср)да яшаган. ИИ асрдан эътиборан бу каср Пойкенд номи билан боғланади. Аржасп Зардуштий Гуштасп (Гистасп) Руинтан (Мисбадан)нинг бир неча ўғилларини жангда ўлдиргач, тахтни тарк этиб Балхда тоат-ибодат билан машғул бўлиб турган Луҳросп (Гуштаспнинготаси)ни ўлдирган. Сўнг, Гуштаспнинг қизлари Офарийн ва Ҳумойни олиб қочганча Руинадиз қал’асига беркиниб олган. Гуштаспнинг ўғли Исфандиёр қасрни забт этиб, уни ўлдирган ва сингилларини қутқарган. 2) Эрон афсоналарида Турондаги кўчманчи қабилалар (Авестонинг „Яшт“ В китобида Аржадаспа), кейинги афсоналарда зардуштийликка қарши бўлган хионийлар (эфталийлар) бошлиғи. Аржаспнинг подшоҳлар (зардуштийлар ҳомийлари)га қарши урушлари Парфия достони „Ёдгор Зарерон“да кенг ёритилган. Хионийлар подшоҳи Аржасп Эрон подшоҳи Виштасп ((қаранг Гуштасп)дан ўз динидан воз кечишни талаб қилади, йўқса уруш очишини айтади. Виштасп рад қилгач, даҳшатли жанг бўлиб, унда эронликлар Виштаспнинг укаси қўмондон Зарера (жангда ўлган) ва унинг ўғли Баствара бошчилигида хионийлар устидан тўла ғалаба қозонадилар. Аржаспни асир олиб қўл-оёғини, қулоғини кесиб, кўзини ўйиб ўз юртига қайтариб юборадилар.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |