Аржосп, Аржосб (авес. Аржита аспа – Қимматбаҳо от эгаси) – Турон подшоҳи, Афросиёбнинг ўғли. “Авесто”га асосан, Аржосп Туроннинг хюн (хун) қабиласидан. Эронда зардуштийлик дини пайдо бўлгач Аржосп Эронга қўшин тортиб, Балхда Гуштоспнинг отаси Луҳроспни ўлдиради. Кўп ўлжа қатори Гуштоспнинг сингилларини ҳам ўзи билан олиб келади. Шунда Исфандиёр отасининг буйруғи билан Туронга қўшин тортиб, асирга тушган сингилларини озод қилади, Аржоспни ўлдиради.

Аржосп “Тарихи мулуки Ажам”да икки марта тилга олинган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат". 
  2. ↑ "Тарихи мулуки Ажам".