Аркадий Маркович Мар (22-декабр 1945-йил, Тошкент) – ёзувчи, журналист, муҳаррир, радио журналисти. АҚШ, Ню-Ёркнинг „Русскоязичная Америка“ газетасининг нашриётчиси ва Бош муҳаррири. СССР, Россия, Москва, Ўзбекистон қўшма корхонаси аъзоси. Халқаро ПЕН клуб Аъзоси.

Аркадий Мар
Таваллуди 22-декабр 1945-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Касби ёзувчи, журналист

Таржимаи ҳоли

Аркадий Маркович 1945-йил 22-декабрда Тошкентда журналист ҳамда мусиқа ўқитувчиси оиласига таваллуд топган. Мусиқа билим юртини, сўнгра Тошкент Консерваториясини (махсус фортепиано факултети) тамомлаган. 15 йил Республика махсус мусиқа-бадиий мактаб-интернатида ишлаган. 1995-йилдан АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрида яшайди.

Аркадийнинг биринчи ҳикоялари 1977-йилда „Ёшлик“ республика адабий алманахида (Тошкент) чоп этилган[1]. Унинг кўплаб ҳикоялари Ўзбекистон газетаси ва журналларида чоп этилган ва республика радиосининг адабий кўрсатувларида янграган. Ленинградда „Костёр“ журнали томонидан ўтказиладиган ёш ёзувчиларнинг умумиттифоқ семинарларида иштирок этган[2].

Мар 1995-йилдан АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрида яшайди. 2000–2013-йилларда „Русская Америка, НЙ“ газетасининг нашриётчиси ва Бош муҳаррири бўлиб фаолият юритган. 2013-йилдан ҳозирги кунгача „Русскаязичная Америка, НЙ“ газетасининг нашриётчиси ва Бош муҳаррири лавозимида ишлаб келмоқда.

Ўн бир йил давомида Американинг энг қадимги рус тилидаги „Надежда“ радиостансиясида „Америка и Мир“ ҳафталида бир бор намойиш этиладиган бир соатлик муаллифлик дастурини олиб борди. Уч юздан ортиқ эфирларни ўтказди, унда дунёнинг турли мамлакатларидаги сиёсатчилар, ишбилармонлар, артистлар, ёзувчилардан интервю олди[3].

Мукофотлари

Мар 1990-йил „Лучшая децкая книга России“, 2004-йил „Артиада народов России“, 2006-йил „Серебряная Литера“ мукофотларига сазовор бўлди.

2008-йил Владислав Крапивин номидаги халқаро адабий мукофоти лауреати, 2021-йил А. И. Куприн номидаги „енгиб чиқиш“ танловининг лауреати бўлган.

Ёзувчи Аркадий 2021-йил рус адабиётига содиқлиги учун „И. А. Бунина“ медали соҳиби бўлган.

Бундан ташқари, „Буюк шаҳид император Николай ИИ“ ордени ҳамда „Сарибай би Айдос-ули“ медали (Қозоғистон) билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „ЖУРНАЛЬНЫЙ МИР“. Қаралди: 2023-йил 14-ноябр.
  2. ↑ [ҳттпс://www.лабиринт.ру/боокс/61890/ „Аркадий Мар: Маленькие повести о больших музыкантах Подробнее: ҳттпс://www.лабиринт.ру/боокс/61890/“]. Қаралди: 2023-йил 14-ноябр.
  3. ↑ „Аркадий Мар“. Қаралди: 2023-йил 14-ноябр.