Аркадий Исаакович Райкин (1911-йил, 10-ноябр, Рига – 198717.12) – актёр, хграда артисти. Халқ артисти (1968). Меҳнат қаҳрамони (1981). Ленинград театр техникумини тугатган (1935). 1935-йилдан саҳнада. 1939-йилдан Ленинград миниатюра театри [1982-йилдан Москвадаги Давлат миниатюра театри (1987-йилдан Москва "Сатирикон" театри)] актёри ва бадиий раҳбари. Лаҳзада турли образларга кириш устаси. Эстрада фелетонлари, хажвий песалар, монологларнинг моқир ижрочиси. Унинг иштирокида бир қанча спектакл ва мавзули дастурлар, миниатюра театрлари, ўткир сатирик ва лирик портретлар яратилган ("Бир пиёла чойга", "Дунё бўйлаб 80 кун", "Севги ва уч апелсин", "Светофор", "2 дан 50 гача" ва бошқалар)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил