Arkadiy Ribakov
Аркадий Андреевич Рибаков (1897.23.2, Белоруссия, Полоцк уезди — 1991.20.6, Тошкент) — мевашунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1958), қ.ҳ. фанлари доктори (1950), профессор (1951). Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тугатган (1923). Белоруссияда (1923—31) ишлаган. 1931—45 йилларда Ўзбекистон боғдорчилик сзлари трести ("Узсадсовхозтрест") планлаштириш булими бошлиғи ва бош агроном, 1945— 51 йилларда Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтида бўлим мудири ва илмий ишлар бўйича директор муовини. 1951—82 йилларда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтининг мевачилик ва узумчилик кафедраси мудири бўлган. Илмий ишлари Ўзбекистонда боғдорчилик ва токчилик, уларни ривожлантиришнинг амалий ва назарий масалаларига бағишланган.
Манбалар
- Промишленное плодоводство УзССР, Т., 1954; Биологические основи култури плодовоягодних растений, Т., 1956; Ўзбекистон мевачилиги (Дарслик), Т., 1967 (ҳамкорликда).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |