Арманистон Совет Социалистик Республикаси, Арманистон ССР (арманча: Հայկական Սովետական Սոցիալիստական Հանրապետություն; русча: Армя́нская Сове́тская Социалисти́ческая Респу́блика) — Совет Иттифоқи таркибига кирган республикаларнинг бири. 1920-йилда қисқа вақт мавжуд бўлган Биринчи Арманистон Республикасини советлар босиб олганидан кейин ташкил топган. Шу сабаб Арманистон ССР Иккинчи Арманистон Республикаси деб ҳам номланади. Республика 1991-йил Совет Иттифоқи парчаланиб кетгунича мавжуд бўлган. Айрим манбаларда Совет Арманистони деб юритилади.

1920—1922
1936—1991
Мақом Ярим мустақил давлат (1920–22)
ЗСФСР таркибида (1922–36)
Совет Иттифоқи республикаси (1936–91)
Де фаcто суверен давлат (1990–91)
Ҳукумат бошчиси  
• 1922—1925
Саргис Лукашин
• 1990—1991
Вазген Манукян
Давлат бошчиси  
• 1990—1991
Левон Тер-Петросян
Тарихий эра ХХ аср
Аввалги давлат
Кейинги давлат
Биринчи Арманистон Республикаси
Закавказе Социалистик Федератив Совет Республикаси
Арманистон
Ҳозирда ҳудудида қуйидагилар мавжуд  Арманистон

Совет Иттифоқи таркибида Арманистон ССР аграр республикадан муҳим саноат марказига айланди. Мамлакат аҳолиси 1926-йилда 880 мингни ташкил қилган бўлса, 1989-йилга келиб бу кўрсаткич деярли тўрт мартага ошиб, 3,3 миллионга етди. Аҳоли сони ўсишига табиий демографик ўзгаришлар ҳамда Арман қирғинида тирик қолганлар ва уларнинг авлодларининг мамлакатга кўчиб келиши сабаб бўлди.

Арманистон ССР пойтахти Ереван шаҳри бўлган. Республика 36 раёнга бўлинган, 24 шаҳар, 33 шаҳар типидаги посёлкаси бўлган.[1]

Арманистон ССР 1990-йилнинг 23-августида суверенитет эълон қилди ва Арманистон Республикаси деб қайта номланди. Аммо 1991-йилнинг 21-сентабрида мустақиллик эълон қилингунича Совет Иттифоқи таркибида қолди. Арманистон мустақиллиги 1991-йилнинг 26-декабрида Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин тан олинди. 1995-йил Арманистон Республикасининг янги конституцияси қабул қилинди.

Тарихи

Арманистонда синфий жамият милоддан аввалги 1-минг йиллар бошларида вужудга келган. Милоддан аввалги ИХ—ВИ асрларда Урарту қулдорлик давлати мавжуд бўлган. Милоддан аввалги ВИ—ИИИ асрларда ахоманийлар ва салавкийлар ҳукмронлиги остида бўлган. Милоддан аввалги И асрдан Рим билан Парфия ўртасидаги кураш майдонига айланган. ИИИ—ИВ асрларда Арманистон Эронга қарам феодал давлат бўлган. ВИИ—ХВ асрларда араблар, византияликлар, салжуқийлар, мўғуллар истило қилган ва Темур давлати таркибига кирган. ХВИ—ХВИИИ асрларда Эрон ва Туркия ўртасида тақсимланган.

Арманистон ССРнинг ҳудудий бўлиниши

1805–1828-йиллари Шарқий Арманистон Россияга қўшиб олинган. ХИХ аср охирида дастлабки социалист-демократик тўгараклар вужудга келган. 1902-йили Арман социалист-демократик иттифоқи, 1905-йили эса РСДРПнинг Ереван қўмитаси тузилган. 1917-йил ноябрда Арманистонни инглиз-турк қўшинлари босиб олган.

Арманистонда совет ҳокимияти 1920-йили ўрнатилган. 1920-йилнинг 29-ноябрида Арманистон Совет Социалистик Республикаси ташкил топган. 1922-йил 12-мартда Закавказе СФСР, 1936-йил 5-декабрда бевосита Совет Иттифоқи таркибига кирган.

Арманистон ССР 1990-йилнинг 23-августида суверенитет эълон қилди ва Арманистон Республикаси деб қайта номланди. Аммо 1991-йилнинг 21-сентабрида мустақиллик эълон қилингунича Совет Иттифоқи таркибида қолди. Арманистон мустақиллиги 1991-йилнинг 26-декабрида Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин тан олинди. 1995-йил Арманистон Республикасининг янги конституцияси қабул қилинди.

Манбалар

  1. ↑ "Арманистон ССР" (ўзбекча). Энсиклопедик луғат. 1. Тошкент: Ўзбек совет энсиклопедияси. 1988. п. 56. 5-89890-002-0. 

Ҳаволалар