Армавир – Россия Федерацияси Краснодар ўлкасидаги шаҳар (1914-йилдан). Кубан дарёси бўйида. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 163 минг киши (1999). Армавир ўлканинг Крас-нодардан кейин иккинчи саноат марка-зи. Озиқ-овқат (гўшт, консерва, мой-ёғ комбинатлари), машинасозлик, кимё, енгил, ёғочсозлик саноати корхоналари бор. Педагогика институти, машинасозлик, меха-ника-технология, зооветеринария техникумлари, тиббиёт билим юрти, музей, драма театри, ўлкашунослик музейи, телемарказ бор. А. га 1839-йилда асос со-линган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил