Армен Аршавирович Азатян (1915-йил, Варшава, Полша Қироллиги, Россия империяси – 1995-йилдан олдин) – совет биогеографи, иқтисодий географ ва география тарихи бўйича мутахассис[1]. География фанлари доктори, Тошкент иқтисодиёт институти профессори. Э.П.Коровиннинг шогирди.

Армен Аршавирович Азатян
Таваллуди 1915-йил
Варшава
Вафоти 1995-йилдан олдин
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия империяси Россия империяси→SSSR bayrogʻi СССР
Соҳаси биогеография, иқтисодий география
Иш жойлари Тошкент халқ хўжалиги институти
Мукофотлари

Ҳаёти

Армен Аршавирович Азатян 1915-йил 13-апрелда Варшавада туғилган[2].

1937-йилда Тошкентдаги Ўрта Осиё давлат университетини биогеография факултетини тамомлаган.

1937–1941-йилларда мазкур университетда ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1941—1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушида қатнашган ҳамда „1941—1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун“ медали билан тақдирланган[3].

1945-йилдан Тошкент халқ хўжалиги институтининг иқтисодий география кафедраси мудири бўлиб ишлаган.

1950-йилда география фанлари номзоди бўлган.

1964-йилда география фанлари доктори ва профессор илмий даражаларини олган. Асарлари Ўрта Осиёни ўрганилиш тарихи, уни ўрганишдаги атоқли олимларнинг тутган ўрнига бағишланган.

Армен Аршавирович Азатян „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби“ унвонига сазовор бўлган.

Илмий ишлари

Армен Аршавирович Азатян кўплаб илмий ишлари муаллифи. Жумладан, „Н.А.Северцов Ўрта Осиё табиатининг кўзга кўринган тадқиқотчиси“ (1956-йил), „А.П.Федченко: географ ва саёҳатчи“ (1956-йил), „Ўрта Осиёнинг кўзга кўринган тадқиқотчилари“ (1960—1966-йиллар)[4], „Василий Федорович Ошанин: энтомолог ва саёҳатчи“ (1961-йил), „Марказий Осиё географик билимларида классик давр“ (1962-йил), „Географик жамият ва унинг Ўрта Осиёни ўрганишдаги ўрни“ (1969-йил), „Совет Осиёсининг очилиши ва тадқиқи тарихи“ (1969-йил), „Гвоздецкий ва бошқалар“ (1969-йил), „Совет Осиёсининг кашфиёти“ (1969-йил), „Докучаев ҳаёти ва илмий ижоди“ (1970-йил), „Марказий Осиёнинг асосий географик муаммолари“ (1975-йил), „Совет даврида Ўрта Осиё географиясининг асосий йўналишлари“ (1976-йил) каби илмий ишларни ёзган.

Адабиётлар

  • Краснопольский А. В.. Отечественные географы (1917 - 1992): Биобиблиографический справочник (в 3-х томах)), 1000 экз, СПб.: Б.и., 1993.  (в пер.)

Манбалар

  1. ↑ „Азатьян, Армен Аршавирович“. www.унионпедиа.орг. 2023-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Армен Азатьян“. www.реддай.ру. Қаралди: 9-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ „Память народа“. 2018-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-август.
  4. ↑ „Выдающиеся исследователи природы Средней Азии. Ч. 2: [Н. А. Северцов, А. Н. Краснов“]. www.унис.шпл.ру. Қаралди: 9-ноябр 2023-йил.