Armko-temir
Армко-темир (АРМКО) — Америка фирмасининг қисқартирилган номи — техника нуқтаи назаридан тоза (тахминан 99,85 фоиз Ғе дан иборат) темир. Армко-темир коррозиябардош, ниҳоятда чўзилувчан, электр ўтказувчанлиги юмшоқ пўлатникига қараганда қарийб икки баравар катта; магнитга тўйинувчанлиги жуда юқори (21600 гс гача) бўлганлигидан электр машинасозлигида кенг ишлатилади; ундан лаборатория идишлари, тунука, қувур, сим ва бошқа буюмлар тайёрлашда, мураккаб деталлар ясашда фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |