Армстронг Луи Даниэл (1900.4.7, Ню-Орлеан — 1971.6.7, Ню-Ёрк) — афро-америкалик созанда (труба), хонанда, актёр, жаз санъати асосчиларидан. Илк жаз ансамблларининг ташкилотчиси ва иштирокчиси. Чикаго ва Ню-Ёрк жазоркестрларида қатнашган. 1947-йил „Луи Армстронгнинг барча юлдузлари“ ансамблини ташкил қилиб, у билан бирга Европа, Африка, Шимолий ва Жанубий Америкада гастролда бўлган. Ўзига хос эҳтиросли ва бадиҳагўй ижро услубини яратган. Бир неча блюз ва қўшиқлар муаллифи. Моҳир труба ижрочиси сифатида кўпгина танловларда олий мукофотлар билан тақдирланган. 1938-йилдан кинода суратга тушган.