Arnem
Арнем — Нидерландиядаги шаҳар, Гелдерланд провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 132 минг киши (1991), шаҳар атрофи билан 293 минг киши. Рейн дарёси соҳилидаги порт. Автомобил ва темир йўллар тугуни. Қалай, тамаки, сунъий ипак, машинасозлик, кимё, фармацевтика, кўн-чарм корхоналари бор. Очиқ ҳаводаги Нидерландия музейи (халқ меъморлиги, В. Ван Гог асарлари) жойлашган. Синт-Эсебиускерк готика черкови (ХВ—ХВИ асрлар), „Иблис уйи“ (ХВИ аср; ХИХ асрдан — ратуша) бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |