Arra

Арра – ёғоч, металл, тош, суяк, шох, садаф ва бошқаларни кесиш ва қирқиш учун ишлатиладиган қирра тишли асбоб. Пўлат пластинка ва дисксимон қилиб ясалади. Турлари: бир киши ишлатадиган арра – дастарра (қўларра), икки киши ишлатадиган арра – ғўлабур арра, ёғочдан нозиқ буюмлар тайёрлашда ишлатиладиган арра – тахтабур арра. Шакли ва ишлатилишига кўра, пуштакли аррача, кашакли-шадабур, бекашак-шадабур, йирик тишли шадабур, майинбур, йирик тишли буруш, майин тишли буруш, нозиқ, паргар, пўлат, садаф, сарбур, такчир, хатбур, чап, чинғиза, шоҳ, беда арралар деб юритилади. Техника тараққий этиши билан арраларнинг механик турлари яратилган. Механик арраларнинг металл кесувчи, тахта тилувчи ва дарахт кесувчи хиллари бор. Тахта тилувчи ва металл кесувчи арралар пластина, я'ни полотноли, занжирли ва дискли бўлади. Ўрмонда дарахтларни ағдаришда керосин ёки бензин билан ишлайдиган арралардан фойдаланилади. Ёғоч, фанер ёки юмшоқ металлдан эгри чизиқли шаклдор буюмлар ясашда ишлатиладиган рамасимон арра лобзик деб аталади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |