Аррагул – 1) аррасимон шаклли ўйма нақш, ўзбек ўймакорлигида кенг қўлланади; 2) сопол идишларга ишланадиган безакгулнинг номи, баъзан паррагул деб ҳам аталади. Коса ва лаганларга аррагул ҳар хил ранглар билан чизилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил