Арс нова (лотинча: арс нова — янги санъат) — ХИВ аср италян ва франсуз мусиқасидаги ижодий илғор йўналиш. Фақат черков мусиқаси жанрларидан фойдаланишдан воз кечиб, дунёвий во-кал-чолгу мусиқа жанрларини професси-оналлик даражасига кўтарган, фолклор билан яқинлашиб, турли мусиқа асбобларини кенг қўллаган. Дастлаб 1309-йилда ита-лян тадқиқотчиси падуялик Маркетто, ХИВ асрнинг 20-йилларида франсуз гумани-сти Филипп де Витри томонидан наза-рий асосланди. Етакчи композиторлари — флоренсиялик Жованни, Франческо Ландино, буюк намояндаси Гилом де Машо (тахминан 1300- 1377). Мотет, баллада ва мадригалнинг илк шакллари ҳамда качча (ёки каччиа) Арс нова учун ҳарактерли жанрлардир. Жаҳон мусиқа санъатининг кейинги ривожига таъсири катта. Ад:. Грубер Р., Всеобҳая история музўки, 2 изд., ч. 1, М., 1960.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил