Арсамух И (милодий ИИ аср охири — ИИИ аср бошлари) — қадимги сиёвушийлар сулола-сидан бўлган хоразмшоҳ. А. И ва унинг номидан хотини зарб этган тангалар хо-размий ёзуви битилган энг дастлабки тангалар ҳамда хоразмий ёзувининг энг қадимги ёдгорлигидир. Бу тангаларда А. И чўққи қалпоқ кийган серсоқол подшоҳ кўринишида тас-вирланган. Танга тагида 645хоразмий ҳарфларда — „подшоҳ Арс [а]мух“ сўзи битилган ҳамда С шаклидаги тамға, „Хоразм чавандози“нинг сурати берилган. Ад.: Толстов С. П., По следам древ-не-хорезмийской сивилизации, М.-Л., 1948.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил