Arsax

Арсах — Озарбайжон ҳудудидаги туркий қабилаларга тегишли топоним. „Арсах“ сўзи қадимги саклар қабиласи номи билан боғлиқ бўлиб, „жасур сак“, „мардонавор сак“, „саклик эркак“ маъносини билдиради. ИИ асрдан бошлаб Қорабоғ ҳудуди ва унинг жанубидаги айрим ҳудудлар (Жанубий Озарбайжон) Арсах деб номланган. Фойдаланилгандан сўнг, Қорабоғ топоними „Арсах“ сўзини сиқиб чиқарди. Ликин ҳозир ҳам „Қорабоғ“ сўзи билан параллел равишда ишлатилмоқда. Албан мамлакати парчаланишидан сўнг, Арсах патриархия маркази бўлган. Манбаларда Арсах „Мустаҳкамланган вилоят“ ҳисобланган ва „мустаҳкам ўлка“ деб номланган. Ўрта асрлар бошларида арман тарихчилари асарларида бу сўз Арцах шаклида учраган. Туркий тилдан қараганда бу сўз қадимги ва замонавий арман тилларида ҳеч қандай маънога эга эмас.[1]
Арсах вилояти (антик манбаларда Орхистон) ўнг қирғоқ Албаниясининг вилояти ҳисобланади (ҳозир бу — Тоғли Қорабоғнинг бир қисми ва Мил текислигидир). „Армани географияси“га кўра бу вилоят ўз ҳисобида 12 та кичик маъмурий бирликка бўлинган. Арсах аҳолисни албанлар, гаргарлар, гуннлар, хазарлар ва барсиллар ташкил этган.[2]
„Арсах“ сўзи этимологияси
Бу қадимий туркий сўздир. „Ар“ этимологияси қадимий туркий тилда фойдаланилган сўз бўлиб, ҳозирги кунда Озарбайжон тили билан бир қаторда бошқа туркий тилларда ҳам „Эр“ шаклида келади. Сак эса — келиб чиқиши туркий бўлган қадимий қабила ҳисобланиб, унинг бир бўғими тарихан Озарбайжонда яшаган.
Арбун, Оркун (Орхон дарёси), Крун, Карун, Аскеран Шабран (Сабран) яшаш жойларининг тарихий ва ҳозирги номлари ас аклар (сак) билан боғлиқ ва Арсах тушунчасини акс эттиради. Арсах, Артогрул, Ардахан, Ардебил, Араз, Арзурум, Арак ва бошқа сўзлар „ар“ сўзидан келиб чиққан, шунингдек маъносига кўра бир ўзакдан келиб чиққан, туркий тилдан келиб чиққан сўзлар бундан мустасно. Кавказга босқин қилган ва Арсах (АР асакдан олинган) деб номланган келгиндилар оғузларга тегишли Қорабоғ ерларининг эгаси бўла олмайдилар, шунингдек, бу ном билан боғлиқ бошқа манзилларга ҳам ҳеч қандай тарихий ва маънавий юридик ҳуқуқга эга эмас.
Шундай қилиб, „Арсах“ қадимги туркий ар сакларда ватан маъносини билдиради. Ҳозирги вақтда арман тарихчилари топонимни қадимги юнон тили ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қилишади, лекин бу ерларда келиб чиқиши юнонистонлик бўлган қабилалар ҳеч қачон яшамаган ва улар билдирган фикрлари нотўғридир.[3]
Тарих

ВИИИ асрдан бошлаб Қорабоғнинг тоғли қисмидаги Албан каталикос князлиги жойлашган ҳудуди эгалик маъносидаги „Аршах“ ёки „Арсах“ деб номланган.
Бу бежиздан эмас, И аср ўрталарида Албания тахтига келган қирол Вашага қавмидан бўлган, Аршаклар сулоласи ҳукмронлари „аршахлар“ деб номланган, ВИ асрдан бошлаб ВИИИ аср бошигача тахтда бўлган Мехрани сулоласи ҳукумронлари аршах „араншах“ деб номланган. 1261-йилда Эроннинг Газвин шаҳрида моғул — татар босқинчилари томонидан Гасан Джалал Довланнинг ўғли княз Атабек ўлдирилган ва Гандсазар монастирида кўмилган. Бу монастир Россия Синододининг расмий қарори билан Албан монастирини бекор қилингунича, 1511-йилдан 1836-йилгача албан христианлиги қароргоҳи бўлган. Гасан Джалал қавмидан бўлган кўпгина албан каталикослари ушбу монастир мажмуаси ҳудудида дафн этилган. Қал’а деворлари билан ўралган Ганджасарой мажмуасига албан христиан меъморчилиги услубида қурилган асосий черков, унга қўшилиб кетган, текис қия томли тўрт ротонд ва қал’а девоир ичидаги қурилма киради. Асосий монастир гумбази композицияси хоч шаклида, гумбазнинг 16 бурчакли барабани ва унинг тепасида эҳром кўринишидаги гумбазнинг соябон шаклидаги тош қопламаси албан каталикотлигининг сўнгги қароргоҳига ўзига ҳос буюклик ва гўзаллик беради.
Шарқий ва ғарбий фасаддан фарқли ўлароқ, шимолий ва жанубий фасадларнинг меъморий ечими бир хил деса ҳам бўлади. Уларнинг ҳар бири бештадан арка билан безалган, энг баланд ўртадаги арка ён томонлари хоч билан тугайди. Черков ичидаги аркаларнинг юқори қисми муқаддас ҳисобланган буқа ва қўчқор бошлари барелефлари билан безалган.
Монастир мажмуасининг меъморий режалаштирилиши ва композиция ечими, ҳайкал намуналари ва диофизит ўзига хос элементлари бу кўп асрлик анъана ёдгорлиги Кавказ Албанияси меъморчилигига тегишлилигини тасдиқлайди. Асосий диний хазина маъносида Албан христианлиги қароргоҳи саналган монастир, узоқ вақт давомида Ганджасар деб аталган.
Кавказ Албанияси меъморий ёдгорликларини ўрганиб келаётган олимлар фикрига кўра, бу ёдгорликлар кўпгина ўзига ҳос ҳусусиятлари ва меъморий режаларига кўра арман диний ёдгорликларидан тубдан фарқланади.[4]
Яна қаранг
Ҳаволалар
- „Арсах“ сўзи этимологияси, Озарбайжон Миллий кутубхонаси (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-04-28 санасида архивланган)
- Озарбайжон Миллий кутубхонаси (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-08-06 санасида архивланган)
- Кавказ тарихи (Wайбаcк Мачине сайтида 2004-03-26 санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ ТРТ Турк. Қорабоғ: этимология, ҳудуд ва чегаралар
- ↑ Озарбайжон тарихи, Баку, Элм, 2007 ИИ боб
- ↑ „Арсах“ сўзи этимологияси, 2017-04-28да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-04-27
- ↑ Қорабоғнинг илк номлари, 2017-04-28да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-04-27