Арсен Георгиевич Аваков (1971-йил 28-майда Душанбеда туғилган) – совет, тожик ва россиялик собиқ профессионал футболчи, ҳимоячи[2][3] ва ҳужумчи позицияларида ўйнаган. Аваков Тожикистон миллий терма жамоаси сафида ҳам тўп тепган.

Арсен Аваков
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Арсен Георгиэвич Аваков
Таваллуд санаси 1971-йил 28-май (1971-05-28) (55 ёш)
Таваллуд жойи Душанбе, Тожикистон ССР, Совиэт Унион
Бўйи 1.85 м (6 фт 1 ин)
Амплуаси Страйкер
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1988—1992 Помир Душанбе 7 (0)
1992—1994 Темп Шепетивка 48 (7)
1994—1996 Торпедо Запорижжиа 48 (25)
1996—1997 Торпедо Лужники 25 (6)
1996 →  Торпедо-Лужники-д 5 (8)
1997 Шинник Ярославл 17 (4)
1996—1997 Торпедо Лужники 23 (5)
1996 →  Торпедо-Лужники-д 2 (1)
1999 Локомотив Нижний Новгород 28 (13)
1996—1997 Торпедо Лужники 23 (3)
2001—2002 Уралан Элиста 53 (16)
Тотал 278 (84)
Миллий терма жамоа
1992—1999 Тожикистон[1] 10 (5)
Бошқарган клублари
2014—2018 ТСК Симферопол (жамоа бошлиғи)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Арсен Душанбедаги футбол мактабининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг футболдаги биринчи мураббийси Степан Константинович Бурлачко ҳисобланади[2]. Футболcчилик фаолиятининг дастлаблик даврларида „Помир“ клубининг ўринбосарлар жамоасида, кейинчалик асосий таркибда ўйнаган. 1991-йилда СССРнинг сўнгги чемпионатининг олий лигасида етти ўйин ўтказган. 1992-йил Москвада сўнги бор ўтказилган СССР/МДҲ кубогининг ярим финал учрашувида CСКА Москва клубига қарши ўйинда иштирок этган[4][5].

Тожикистон мустақиллигининг илк йилларидаги ҳарбий вазият туфайли „Помир“ футболчиларининг катта қисми Россияга йўл олган вақтида, Арсен Москванинг „Локомотив“ жамоаси тавсияси орқали Украина жамоасига ўтган[6]. Уни дастлаб Локомотив жамоасига Юрий Сёмин таклиф қилган. СССР парчаланиши натижасида бошқа республикалардан келган ўйинчилар етарли эди, шу боис Аваков ўша пайтда Москвада бўлган Шепетовканинг „Темп“ клуби президенти Жумбер Нишнианидзега тавсия этилган[7].

Арсен „Помир“ клубида ўйнаган даврида ҳимоячи позициясида ўйнаб келган, чунки ҳужум чизиғидаги кучли рақобат туфайли мудофаага ўтказилганди. „Темп“ жамоасида Леонид Ткаченко ҳужумчилар етишмаслиги сабабли уни ҳужум чизиғига кўчирган бўлса-да, Аваковнинг ўз сўзларига кўра, у ҳимояда ўйнашни маъқул кўрарди[8]. Запорижжядаги „Торпедо“ жамоасига ўтгач, ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган (бу унинг шартларидан бири эди). 1994/95-йилги чемпионатнинг дастлабки 7 турида ҳимояда ўйнаган, аммо кейинчалик мураббий Игор Надеин уни ҳужумчи позициясига ўтказган[9][10]. Ўша мавсум якунида Аваков 21 та гол уриб, Украина чемпионатининг энг самарали тўпурари бўлган.

1996-йил қишида Москванинг „Торпедо“ жамоасига ўтган, аммо июлгача ўйнамаган: клублар ўртасидаги трансфер суммаси бўйича келишмовчиликлар туфайли уни ярим йил давомида қайдномага киритиб бўлмаган. Арсен „Спартак“ жамоаси ўтиш таклифини олган, бироқ рад этган. Бунинг сабабини уни „Торпедо“га таклиф қилган Валентин Ивановга берган сўзи билан тушунтирган[11][12]. Кейинги йили у асосий таркибга камдан-кам киритила бошлаган. Жанубий Кореяга маҳаллий клублардан бирига синов ўйинларида иштирок этиш учун борган, аммо клуб билан келишувга эриша олмаган[13]. 1997-йил ёзида Ярославлнинг „Шинник“ жамоасига ўтган, бироқ кейинги мавсумни яна Москванинг „Торпедо“ жамоасида бошлаган.

1999-йилги мавсумда Нижний Новгороднинг „Локомотив“ жамоасида ўйнаб, чемпионатда 13 та гол уришга эришган. 2000-йилги мавсумда яна „Торпедо“ клубига қайтган. 2001—2002-йилларда Элистанинг „Уралан“ жамоасида тўп сурган. 2001-йилги мавсумда биринчи дивизионда 13 та гол киритишга эришган[14].

1997-йилги Интертото кубогининг учта ўйинида ва 2000/01-йилги УЭФА кубогининг битта учрашувида майдонга тушган.

Терма жамоадаги фаолияти

1992—1999-йилларда Тожикистон терма жамоаси таркибида ўйнаган. 1998-йилги Осиё ўйинлари мусобақасида иштирок этган.

Футболдан кейинги фаолияти

Футболчилик фаолиятини тугатгач оиласи билан Москвага кўчиб ўтган. Арсен футболдаги ёш иқтидорларини ўзини кўрсатишида ёрдамлашган[15], футболчиларга ҳизмат кўрсатувчи агент сифатида иш олиб борган.

2015-йилда Симферополнинг „ТСК-Таврия“ жамоасида бош менежер лавозимида фаолият юритган[16]. Матбуотда уни тез-тез бошқа инсон, Украинанинг Харков вилояти губернатори бўлган Арсен Аваков билан адаштириб юборишади[17].

Фаолият статистикаси

Терма жамоадаги статистикаси

Терма жамоадаги голлари

Статистика 1997-йил 22-июнга оид[18]

№ Сана Стадион Рақиб Ҳисон Натижа Мусобақа
1. 1996-йил 8-май Марказий стадион, Душанбе, Тожикистон  Ўзбекистон 4–0 4–0 1996-йилги Осиё Кубоги саралаши
2. 1997-йил 1-июн Тҳốнг Нҳấт стадиони, Хошимин, Ветнам  Ветнам 0–3 0–4 1998-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
3. 1997-йил 22-июн Марказий стадион, Душанбе, Тожикистон  Туркманистон 1–0 5–0
4. 3–0
5. 4–0

Ютуқлар

Жамоавий

  • Тожикистон Олий лигаси чемпиони: 1992-йил
  • Тожикистон кубоги ғолиби: 1992-йил
  • Россия чемпионатининг бронза медали совриндори: 2000-йил
  • Россиянинг биринчи дивизиони ғолиби: 2001-йил
  • Украина биринчи лигасининг кумуш медали совриндори: 1992/93-йил

Шахсий

  • Украина чемпионатининг энг яхши тўпурари: 1994/95-йил
  • „Иккинчи нафас“ мукофоти соҳиби: 1999-йил[19]

Манбалар

  1. ↑ Арсен Аваков Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
  2. ↑ 2,0 2,1 Еженеделник „Футбол“, № 28/1996, стр. 12—13 – Арсен Аваков: „Слёз никто не сдерживал“
  3. ↑ „Арсен Аваков: «В двигатель самолёта залетела птица. Вопль Иванова спас команду от верной смерти»“ (ру). 2019-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  4. ↑ „ЦСКА Москва — «Памир» Душанбе, 16.04.1992“ (ру). 2019-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  5. ↑ Еженеделник „Футбол“, № 16/1992, стр. 4
  6. ↑ Еженеделник „Футбол“ (Украина), № 4/2015, стр. 14—17 – Леонид Ткаченко: „Обожаю Украину!“
  7. ↑ „Арсен Аваков: «В двигатель самолёта залетела птица. Вопль Иванова спас команду от верной смерти»“ (ру). 2019-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  8. ↑ Еженеделник „Футбол“, № 28/1996, стр. 12—13 – Арсен Аваков: „Слёз никто не сдерживал“
  9. ↑ Еженеделник „Футбол“, № 28/1996, стр. 12—13 – Арсен Аваков: „Слёз никто не сдерживал“
  10. ↑ „Арсен Аваков: «В двигатель самолёта залетела птица. Вопль Иванова спас команду от верной смерти»“ (ру). 2019-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  11. ↑ Еженеделник „Футбол“, № 28/1996, стр. 12—13 – Арсен Аваков: „Слёз никто не сдерживал“
  12. ↑ „Арсен Аваков: «В двигатель самолёта залетела птица. Вопль Иванова спас команду от верной смерти»“ (ру). 2019-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-январ.
  13. ↑ Владимир Леонченко и Арсен Аваков: „И чего от нас хотели в Кореэ?“ Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (2-январ 2019-йил), „Спорт-Экспресс“, 19.07.1997
  14. ↑ {{ФоотбаллФаcц.ру}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  15. ↑ УА-Футбол. Арсен Аваков: „Я скучаю по Запорожю“
  16. ↑ Виктор Хохлюк: „Наши футболниэ легенди. Голеадори бившего СССР в футболних битвах зарубежя“. – Москва. – 2018. – стр. 41. ИСБН 978-5-604-10716-4.
  17. ↑ АТН : Агенцтво телевидения новости :: Журналисцкиэ ляпи[сайт ишламайди]
  18. ↑ „Тажикистан Интернатионал Матчес - Детаилс 1992-1999“. 2007-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 3-ноябр.
  19. ↑ Еженеделник „Футбол“, № 47 (2057), 20 – 26 ноября 1999, стр. 7 – „Второэ диханиэ“. Арсен Аваков

Ҳаволалар