Артек — болаларнинг иқлимий шифохонаси. 1925-йил ташкил этилган. Қримда, Қора денгиз бўйида, Гурзуф яқинида жойлашган. 1991-йилгача бутун-иттифоқ пионерлар лагери, 1991-йил майдан халқаро болалар маркази. А.нинг меъморий мажмуаси алоҳида иқлимий шифохоналардан иборат („Морской“, 1960—1961, „Прибрежний“, 1960-1964, „Горний“, 1972, меъмор А. Т. Полянский ва бошқалар).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил