Arthur Compton

Артҳур Cомптон (талаффузи: Артур Комтон) (1892-йил, 9-октябр, Вустер, Огаё — 1962-йил 15-март, Беркли) — америкалик физик, АҚШ Миллий Фанлар Академияси аъзоси. Илмий ишлари атом ва ядро физикасига, космик нурлар физикасига оид. Кавендиш лабароторияси (Кембриж)да рентген нурлари сочилиши ва ютилишини текширган (1920). Модда электронлари сочадиган рентген нурлари тўлқин узунлигининг ўзгариш эффекти (Комптон эффекти)ни очган ва ёруғликни фотонлар оқими сифатида тасаввур қилган ҳолда бу эффект назариясини яратган (1922). Метал ва шишалар сиртидан рентген нурларининг тўлиқ қайтиш ҳодисасини аниқлаган. Кристалллар ва айрим атомларда электрон зичлигининг тақсимланишини ҳисоблаш усулини ишлаб чиққан. Космик нурларни текшириш билан шуғулланган ва бирламчи космик нурларнинг корпускуляр табиатидан далолат берувчи эффектни аниқлаган. Атом бомбасини яратишда қатнашган (1941–1945). Нобел мукофоти лауреати (1927)[1][2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |