Артур Конан Дойл (инглизча: Артҳур Cонан Дойле; 22-май 1859-йил — 7-июл 1930-йил) — шотландиялик физик ва ёзувчи. Артур Конан Дойл Шерлок Холмс ҳақида ёзган детектив асарлари билан бутун дунёга машҳурдир. Холмс ҳақидаги ҳикояларини миллионлаб китобхонлар ҳозирга қадар севиб ўқийди.[1] Холмснинг жиноят ишларини ажойиб мантиқ ва фикрлаш билан ҳал қилишига китобхон лол қолади.

Артур Конан Дойл
Асл исми Артҳур Игнатиус Cонан Дойле
Таваллуди 22-май 1859-йил
Вафоти 7-июл 1930-йил(1930-07-07)
(71 ёшда)
Йўналиш Наср
Жанр Детектив, илмий фантастика, тарихий асарлар

Артур Конан Дойлнинг кўп асарлари рус тилидан ўзбек тилига таржима қилинган. Шу жумладан, „Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар“ кўп ўзбек китобхонларининг энг севимли асарларидандир.Дойл шифокор сифатида таҳсил олган.

Ҳаёти

Артур Конан Дойл 1859-йил 22-майда Эдинбургда таваллуд топган. Эдинбург университетида таҳсил олган. Дойл ёзувчиликдан ташқари физика ва тиббиёт билан ҳам шуғулланган.

Ижоди

Конан Дойл ижодини „Сесасса водийсининг сири“ (1879) ҳикояси билан бошлаган. Дойл „Бадарға қилинганлар“ (1893), „Сардор Жерар жасорати“ (1894-95), „Родней Стон“ (1896) тарихий-саргузашт романлар, „Йўқолган дунё“ (1912), „Заҳарланган минтақа“ (1913), „Маракот жарлиги“ (1929) илмий-фантастик асарлар муаллифидир. У яна "Бог'эмиядаги можаро" асарининг муаллифи.

Cонан Дойле биринчи бўлиб Ҳолмес образини „А Студй ин Сcарлет“ („Скарлетдаги тадқиқот“) (1887) романида яратган. Дойл Холмс образини „Тҳе Финал Проблем“ („Шерлок Холмснинг сўнгги иши“) (1893) ҳикоясида ўлдирмоқчи бўлади. Лекин бутун дунёдаги китобхонларнинг норозилигидан кейин детективни қайтадан тиклайди ва янги ҳикоялар ёзади.

Дойлега бош қаҳрамони изқувар Шерлоcк Ҳолмес бўлган детектив жанрдаги „Тўртлар белгиси“ (1890), „Баскервиллар ити“ (1901-02), „Даҳшатлар водийси“ (1914-15) саргузашт қиссалари ва „Шерлок Холмс саргузаштлари“ (1891-92), „Шерлок Холмс ҳақида хотиралар“ (1892-93) ҳикоялар тўпламлари ва бошқалар катта шуҳрат келтирди. Лондонда Шерлок Холмс ёдгорлик музейи ташкил этилган. Дойленинг „Баскервиллар ити“ (1971), „Йўқолган дунё“ (1983) ва бошқа асарлари ўзбек тилида нашр қилинган.

Манбалар

  1. ↑ Давид Геҳерин, „Дойле, Артҳур Cонан“. 2010 Wорлд Боок Мултимедиа Энcйcлопедиа. Wорлд Боок, Инc. 2010.

Ҳаволалар