Артур Рембо
Жеан Ниcолас Артҳур Римбауд
Таваллуди
Жеан Ниcолас Артҳур Римбауд

1854-йил 20-октабр
Вафоти 1891-йил 10-ноябр
Марсел

Ҳаёт йўли

Рембо Артур (франсузча: Жеан Ниcолас Артҳур Римбауд) — франсуз шоири. Рембо Артур 1854-йилнинг 20-октабрида Франсиянининг шимоли-шарқий қисмида Шарлевилда туғилган. Унинг отаси, Фредрик Рембо, ҳарбий бўлиб, Жазоирда хизмат қилган. Онаси, Мари-Катрин-Витали Кюиф, оддий хизматчи оиласидан бўлган. 4 ёшлигида уларни отаси ташлаб кетади ва шундан сўнг Артурни онаси тарбиялай бошлайди. Бошланғиш таълимни Шарлевил лицейида олади. 1870-йилда биринчи шеъри чоп этилгач, 16 ёшида Рембо Франсиянинг шимоли ва Белгиянинг жанубига саёҳатини бошлайди. 17 ёшида Парижда шоир Пол Верлон билан танишади ва бир муддатга унинг яқин дўстига айланади. Верлен Рембони Парижга таклиф қилади ва йўл ҳаражатларини ўзи қоплайди.

Рембо замонавий маданиятда

ХХ асрда Рембонинг меъроси мунозаралар мавзусига айланган. Франсуз шоирларидан Гиём Апполинер ва Пол Элюар Рембонинг умумеътироф қилинган издошларидан ҳисобланишади. Рембонинг дунёқараши ва шеърияти Генри Миллернинг ижодига таъсир кўрсатган. ХХ асрнинг иккинчи ярмида Артур Рембо жуда катта машҳурликка эришган. 1991-йилда Ришар Диндонинг "Артҳур Римбауд — Уне биограпҳиэ" филми дунё юзини кўрди. Қўшиқчи ва шоира Патти Смит ўз ишларида уни кўп бор эсга олади.