Артём Филипосян (русча: Артём Филипосян Филипосян, 1988-йил 6-январда туғилган) – асли арман бўлган ўзбек профессионал футболчиси, марказий ҳимоячи вазифасини бажаради.

Артём Филипосян
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Артём Филипосян
Таваллуд санаси 1988-йил 6-январ (1988-01-06) (38 ёш)
Таваллуд жойи Самарқанд, Ўзбекистон ССР, СССР
Бўйи 1.88 м (6 фт 2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2008 Машъал 44 (1)
2009—2011 Насаф 62 (3)
2012—2013 Бунёдкор 38 (1)
2014 эн:Лиаонинг Wҳоwин 4 (0)
2014 Локомотив 6 (0)
2015 Бунёдкор 9 (0)
2015 Динамо Самарқанд 12 (1)
2016—2018 Бухоро 55 (3)
2019—2020 ПТ Прачуап 29 (1)
2020 эн:ТИРА-Персикабо 3 (0)
2021 ПТ Прачуап 12 (0)
2021—2022 эн:Муангкан Унитед 14 (0)
2022 Сўғдиёна 9 (0)
2022 АГМК 8 (0)
2023 Сурхон 2 (0)
2023 Қўқон 1912 12 (0)
2024 Бухоро 13 (0)
Миллий терма жамоа‡
2009—2016 Ўзбекистон 13 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 9-январ учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2013-йил 31-март учун)

Футболчилик фаолияти

Клуб

Футболчилик фаолиятини Муборакнинг „Маш’ал“ клубида бошлаган. Икки мавсумдан сўнг Қаршининг „Насаф“ клубига ўтиб, уч мавсум давомида ўйнаган. 2011-йилда Насаф клуби сафида ОФК кубоги ғолиби, Ўзбекистон Лигаси ва Ўзбекистон кубоги совриндори бўлган. 2011-йилнинг 14-декабрида „Бунёдкор“ Филипосян билан шартнома имзолаганини элон қилган[1][2]. 2014-йилнинг февралида Филипосян Хитой Суперлигаси вакили Лиаонинг Вувин билан шартнома имзолаган[3][4][5][6]. 2014-йилнинг 1-июл куни Тошкентнинг „Локомотив“ клуби билан 6 ойлик шартнома имзолаган. 2016-йилда „Бухоро“ футбол клуби билан шартнома измолаган.

2018-йилнинг декабр ойида Таиланднинг Прачуап клуби билан шартнома имзолаган[7]. Таиланд биринчи дивизионида 29 та ўйинида иштирок этган. 2020-йилги мавсум бошида Индонезия чемпионатида иштирок этувчи Богордан ТИРА-Персикабо жамоаси билан шартнома имзолаган[8]. 2021-йил бошида у Таиланддаги собиқ клуби ПТ Прачуап жамоасига қайтган[9][10][11]. 2023-йил ёзги трансфер ойнасида „Қўқон 1912“ жамоаси билан шартнома имзолаган[12].

Халқаро

Артём 2009-йили терма жамоада дебют қилган. 2011-йилги Осиё Кубогида иштирок этувчи якуний таркибга мураббий Вадим Абрамов томонидан киритилган.

Ютуқлар

Клуб

Насаф
Бунёдкор
Локомотив
ПТ Прачуап ФК
  • Таиланд Лига кубоги (1): 2019[13]

Фаолият статистикаси

Клуб Мавсум Ўйин Гол
Маш’ал Муборак 2006-йил 6 0
2007-йил 8 0
2008-йил 30 1
Жами 44 1
Насаф Қарши 2009-йил 27 2
2010-йил 23 1
2011-йил 12 0
Жами 62 3
Бунёдкор 2012-йил 19 1
2013-йил 19 0
Жами 38 1
Лиаонинг Wҳоwин 2014-йил 4 0
Локомотив Тошкент 2014-йил 6 0

Манбалар

  1. ↑ "Неw плаерс ин „Бунёдкор“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-04-23 санасида архивланган). ФC Бунёдкор, 14.12.2011.
  2. ↑ „Неw плаерс ин "Бунёдкор"“. 2018-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-феврал.
  3. ↑ 辽足宣布乌兹别克国脚将加盟 ат спорц.сина.cом 2014-02-17 Ретриэвед 2014-02-18(хитойча)
  4. ↑ „辽足宣布乌兹别克国脚将加盟“. 2020-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 19-феврал.
  5. ↑ 辽足与双外援解约教练组添新人 ат спорц.сина.cом 2014-05-29 Ретриэвед 2014-05-30
  6. ↑ „辽足与双外援解约教练组添新人 引援目标中卫+前锋“. 2019-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 1-июн.
  7. ↑ „Расмий хабар. "Бухоро" ҳимоячиси Таиланд клубига ўтди“. 2022-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  8. ↑ „Артём Филипосян яна легионерга айланди“. 2022-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  9. ↑ „Артём Филипосян собиқ жамоасига қайтди“. 2022-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  10. ↑ „"Сўғдиёна" йиғинига Артём Филипосян ва хорватиялик футболчи келиб қўшилди“. 2022-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  11. ↑ „Расман: Филипосян — АГМК футболчиси“. 2022-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  12. ↑ „Расман: Артём Филипосян - "Қо'қон-1912" футболчиси“. 2023-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-июл.
  13. ↑ „Артём Филипосян жамоаси Таиланд лига Кубоги ғолибига айланди“. 2022-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.

Ҳаволалар