Арвоҳ (арабча — руҳлар) — диний тасаввурга кўра, ўлган кишининг бу дунё билан алоқа боғлаб турадиган алоқасига ишониш ибтидоий анимистик тасаввурнинг кўринишларидан бири. Бу тасаввурга биноан одам ўлганда жони унинг жисмидан ажралади ва у руҳга айланиб бу дунё билан, одамлар билан алоқада бўлиб туради. Мусулмонлар ўртасида Арвоҳга атаб чироқ ёқиш, ҳолвайтар пишириш, худойи қилиш каби урф-одатлар мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил