Архаизм (юнонча: „арчаиос“ — қадимги, кўхна) — эскириб, истеъмолдан чиқиб қолган сўз ёки ибора. Лексик (аркон, мирзо ва ҳоказо), фонетик (эрса, бирлан, эмди ва ҳоказо), морфологик (билур, турур, бўлгай, бурунғи ва ҳоказо), шунингдек фразеологик, семантик архаизмлар бўлади. Архаизм кўпроқ адабиётда ўтмиш манзарасини акс эттириш, давр руҳини беришда услубий восита сифатида қўлланади.

Архаизмларнинг бадиий адабиётдаги ўрни

Луғатлардаги эскирган сўзлар — архаизмлар ва историзмлардан оддий сўзлашув вақтида фойдаланилмаслиги мумкин. Бироқ улар тарихий асарларда тарихийлик колоритини бериш учун ишлатилади. Айтайлик, асарда ХВ аср воқеаларини тарвирлаётган ижодкор албата ўша даврда фойдаланилган сўз ва ибораларни ўз асарида қўллайди. Яъни ўша давр колоритини яратиш учун албата ана шу даврдаги нарса-буюмлар, тушунчалар, кийимлар ёки ҳодисалар қўл келади. Шундай экан, эскирган сўзларнинг ҳам тилимиздаги ўрни жуда беқиёсдир[1].

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил




  1. ↑ Дилмурод Қуронов. „Адабиёцҳуносликка кириш“ (о'збекча). н.зиёуз.cом. Қаралди: 16-декабр 2022-йил. [сайт ишламайди]