Arximed
Архимед (юнонча: Ἀρχιμήδης; мил. авв. 287-212) Сиракузалик қадимги юнон олими, физик, математик, механик ва муҳандис бўлган. Архимед ўша замоннинг йирик илмий маркази — Искандарияда таълим олган. Римликлар Сиракузани босиб олиши пайтида ўлдирилган. Архимед ричаг қонунларини топган, унинг номи билан юритиладиган гидростатика қонунини очган. Математикага оид бир қатор ишлари орасида унинг усули ёрдамида эгри чизиқларнинг узунлигини ҳисоблаб топиш, юза ва ҳажмларни аниқлаш катта ўрин тутади. Архимед экин майдонларини суғориш машиналари, юкларни кўтариш учун мўлжалланган ричаг ва блоклар тизимлари, ҳарбий ирғитиш машиналари, қотишмаларнинг таркибини суюқлик (сув)да аниқлаш усули ва бошқа кўп кашфиётларнинг муаллифи. Кўп асарлари бизгача етиб келмаган. Архимеднинг очган қонунлари унинг янада машҳур бўлишига олиб келади. Кўпчиликка маълум бўлган "Архимед кучи" ёки „Архимед қонуни“ деб номланган қонун физика фанида алоҳида ўрин эгаллайди. Милоддан аввалги 212-йилда римликлар Сиракузани босиб олгандан сўнг Архимед ўлдирилган[1].
| Архимед | |
|---|---|
| Αρχιμήδης | |
|
| |
| Таваллуди |
мил. авв. 287 |
| Вафоти |
мил. авв. 212 Сиракуза |
Манбалар
Яна қаранг
Ҳаволалар
- Греческиэ тексти сочинений
- Таржимаи ҳол (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-01-09 санасида архивланган) на универ.омск.су.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |