Архимед спирали – ўз нуқталаридан бири О атрофида текислик бўйлаб текис айланаётган ОА тўғри чизиқ устида доимий тезлик билан ҳаракатланиб борувчи М нуқта чизган ясси эгри чизиқ. Ҳаракатланаётган тўғри чизиққа ма’лум йўналиш бериб, унга қутб ўқи, ундаги қўзғалмас нуқтага қутб деб қаралса, у ҳолда Архимед спиралининг кутб координаналардаги тенгламаси, бунда а=cонст бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил