Архипелаг (италянча: агарео сўзидан) — бир-биридан унчалик узоқ бўлмаган ва одатда бир бутун деб ҳисобланадиган ороллар тўдаси. Бир архипелагга кирадиган ороллар пайдо бўлиши, геологик тузи-лиши, ўсимликлари, ҳайвонот дунёси жиҳатидан ўхшаш бўлади. Архипелаг пайдо бўлишига кўра материк, маржон, вулкан оролларига бўлинади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил