As-Sahva
Ас-Саҳва (арабча: السهوة, шунингдек, эл-Саҳоа ёки Саҳве), бошқа номлари Саҳват ал-Қамҳ ёки Сеҳвет эл-Камҳ Сурия жанубида жойлашган қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Дараа муҳофазаси таркибига киради. Дараадан шарқда жойлашган. Жануби-ғарбда ал-Жиза, жанубда Ғасм, жануби-шарқда Маараба, шимоли-шарқда Умм Валад, шимолда ал-Мусайфира, ғарбда эса Каҳил билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда ас-Саҳва аҳолиси 3 950 кишини ташкил қилган ва ал-Мусайфира ноҳиясидаги энг кам сонли аҳолига эга қишлоқ ҳисобланади[1].
Ас-Саҳва السهوة | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Дараа |
| Округ | Дараа округи |
| Ноҳия | ал-Мусайфира |
| Аҳолиси (2004) |
3 950[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
| Оккупация | Сурия араб армияси |
Тарихи
1596-йилги Усмонийлар солиқ рўйхатларида, Саҳват ал-Қамҳ номи остида учрайдиган мазкур қишлоқ Ҳаврон қадасининг (тумани) Бутайна ноҳияси (маҳаллий маъмурий ҳудуд) таркибида экани қайд этилган. Қишлоқда 9 хонадон ва 4 бўйдоқдан иборат мусулмон аҳоли истиқомат қилган. Аҳоли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан буғдой, арпа, ёзги экинлар, эчкилар ва асалари уялари учун 40 фоизлик қатъий солиқ тўлаган. Солиқнинг умумий миқдори 3300 акçэни ташкил этган[2].
Ас-Саҳва шаҳрида қадимий минора ва черков харобалари мавжуд. Бинолар маълум даражада аҳамиятли бўлса-да, улар Ҳаврон ҳудудида кенг тарқалган қадимги Рим ва Византия меъморчилигидан сезиларли фарқ қилмайди. ХИХ асрда қишлоқда бирорта ҳам насроний аҳоли яшамаган[3].
1838-йилда инглиз Инжил олими Эли Смитҳ бу қишлоқни хирба (ташлаб кетилган қишлоқ) деб таснифлаган[4]. ХИХ аср охирида ас-Саҳва қишлоғида тахминан 70 та хонадонда 350 га яқин аҳоли истиқомат қилган. Қишлоқ дарзий босқинчиларининг ҳужумларига нисбатан ҳимоясиз бўлиб, сув манбалари танқислигидан ҳам азият чекарди. Қишлоқ аҳолиси қишлоқ жанубидаги сув каналидан фойдаланиш ва қишлоқнинг сув омборини тўлдириш учун дарзий шайхларига (йўлбошчиларига) маълум миқдордаги пул тўлашга мажбур бўлган. Агар ҳосил ёмон бўлиб, айтилган суммани тўлай олмасалар, қишлоқ аҳолиси оммавий очликка дучор бўлиши ва сув излаб чорва молларини Босрага ҳайдаб кетишга мажбур бўлиши мумкин эди[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004. Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Дараа Говернорате. (арабча)
- ↑ Ҳüттеротҳ анд Абдулфаттаҳ, 1977, п. 215
- ↑ 3,0 3,1 Счумачер, 1897, п. 164.
- ↑ Смитҳ; ин Робинсон анд Смитҳ, 1841, вол 3, Сеcонд аппендих, Б, п. 151
Адабиётлар
- Ҳüттеротҳ, W.-Д.; Абдулфаттаҳ, К.. Ҳисториcал Геограпҳй оф Палестине, Трансжордан анд Соутҳерн Сйриа ин тҳе Лате 16тҳ Cентурй. Эрлангер Геограпҳисче Арбеитен, Сондербанд 5. Эрланген, Германй: Ворстанд дер Фрäнкисчен Геограпҳисчен Геселлсчафт, 1977. ИСБН 3-920405-41-2.
- Робинсон, Э.; Смитҳ, Э.. Библиcал Ресеарчес ин Палестине, Моунт Синаи анд Арабиа Петраэа: А Жоурнал оф Травелс ин тҳе еар 1838. Бостон: Cроcкер & Бреwстер, 1841.
- Счумачер, Г. (1897). "Дер Сüдличе Басан". Зеицчрифт дес Деуцчен Палäстина-Вереинс 19-20: 65–227. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=дкУпААААЙААЖ&қ=саҳwа+камҳ.
Ҳаволалар
- Мап оф тҳе тоwн, Гоогле Мапс
- Босра-мап; 22М