Асад (форс- шер, ўзб.- арслон) – 1) 12 бурж (зодиак)нинг 5-юлдуз туркуми, белгиси ИР.. 4 та энг равшан юлдузи ҳосил қилган трапесия орқали уни осонгина топиш мумкин. Улардан бири Регул 1,3-катталикдаги зангори юлдуз. Умумий майдони 947 кв. даража. Қиш ва баҳорда ўрта кенгликларда осмоннинг жанубий қисмида кўриниб туради;

2) Наврўзнинг биринчи кунидан бошлаб ҳисобланадиган шамсий тақвим (календар)нинг 5-ойи номи; 21-августдан 21-сентабргача давом этади. А. ки-риши билан об-ҳавода муайян ўзгаришлар юз беради. А. яхши келган йиллари ўртача ҳарорат саратондатжа нисбатан атиги 2 – 4 даража паст бўлади. Баъзи йилларда А. чиқишидан 4 – 6 кун олдин албатта кучли шамол эсиши ва дурустги-на ёғингарчиликлар бўлиши мумкин. А. ойида чашмаларда сув камаяди, дарёлар суви аксинча кўпаяди. Қушлар бирин-кетин иссиқ мамлакатларга учиб кетиш тараддудига тушади. Деҳқончиликда экинлар асосан шу ойда ўсиб ривожланади. „Асад – экинингни ясат“ деган халқ мақоли бежиз ишлатилмаган. Айниқса, ғўзага кўп ишлов бериб, уни қондириб суғориш керак бўлади. Ад.: Нарзиқулов А., Деҳқон тақвими, Т., 1990.

3) Шердор мадрасасининг пештоғи қаносидаги шер тасвирининг номи[1].

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Зоҳидов П. Ш.. Меъмор олами. Тошкент: Қомуслар Бош таҳририяти, 1996 — 238-бет. ИСБН 5-89890-116-7. 





  1. ↑ Зоҳидов 1996, с. 12.